Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россия ЕОИИ мамлакатларига 9 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди

© РИА Новости Международные автоперевозки
Международные автоперевозки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Oбуна бўлиш
Иттифоқ бозорларига 12,2 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берилди, бу эса рекорд натижа бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2025 йилда Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бозорларига 12,2 миллион тоннадан ортиқ агросаноат маҳсулотларини етказиб берди. Экспорт тушуми қарийб 9 миллиард долларни ташкил этди.
Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш федерал маркази — “Агроэкспорт” матбуот хизмати хабар берди.
Марказ маълумотига кўра, 2024 йилга нисбатан экспорт қиймат жиҳатидан 23 фоизга ошган. Бу ЕОИИ 2015 йилда иш бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди.
Россиянинг иттифоқ мамлакатларига экспорти барча йўналишларда ўсган. Жумладан, Беларусга етказиб бериш ҳажми 4 миллиард доллардан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп.
Қозоғистонга экспорт қарийб 3,8 миллиард долларни ташкил этди, ўсиш 15 фоиз бўлди. Бу бозорда шакар 340 миллион доллардан ортиқ, шоколадли қандолат маҳсулотлари 300 миллион доллар, унли қандолат маҳсулотлари эса 259,5 миллион долларлик ҳажм билан етакчи ўринларни эгаллади.
Қирғизистонга экспорт 700 миллион доллардан ошди. Бу 2024 йилга нисбатан 25 фоизга кўп. Асосий товарлар кунгабоқар ёғи, шоколадли ва унли қандолат маҳсулотлари бўлди.
Арманистонга етказиб бериш ҳажми 470 миллион доллардан ошиб, 18 фоизлик ўсишни кўрсатди. Бу бозорда буғдой, шоколадли қандолат маҳсулотлари ва кунгабоқар ёғи асосий экспорт позициялари бўлди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Грузовые автомобили у КПП Чернышевское в Калининградской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Россия Ўзбекистонга 1 млрд долларга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди
Янгиликлар лентаси
0