https://sputniknews.uz/20260316/olmaliq-kombinat-dunyo-yirik-mis-kompleks-56306120.html
Мирзиёев: Олмалиқ комбинати дунёдаги энг йирик 3 та мис комплексидан бирига айланади
Мирзиёев: Олмалиқ комбинати дунёдаги энг йирик 3 та мис комплексидан бирига айланади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ОКМКдаги янги фабрика очилишида “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида 45 млн тонна мис ва 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлигини айтди. Янги қувватлар, иш ўринлари ва йирик режалар ҳам очиқланди.
2026-03-16T13:08+0500
2026-03-16T13:08+0500
2026-03-16T13:25+0500
ўзбекистон
иқтисод
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
олтин
уран
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/10/56305941_0:81:1280:801_1920x0_80_0_0_ebe9ad80afb1eb8090befa570c742cd1.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларининг стратегик аҳамиятига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, яқин вақтгача ўзлаштириш қийин деб баҳоланган “Ёшлик-1” конидан жорий йилнинг ўзида 20 миллион тонна руда қазиб олинади. Келгуси икки йилда бу кўрсаткич 60 миллион тоннага етади.Умуман, “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида:Бу захира саноат учун камида 100 йиллик кафолатли хомашё базаси бўлиши таъкидланди.Шунингдек, конлардаги молибден, селен, теллур ва рений каби ноёб металлар янги инновацион лойиҳалар учун муҳим асос яратади.Корхонадаги барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосидаги ягона бошқарув тизимига уланади. Бунинг ҳисобига:Бундан ташқари, қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган янги мис эритиш заводини барпо этиш ишлари бошлангани маълум қилинди. Унда ҳам мингдан зиёд иш ўрни яратилади.Ушбу икки йирик қувват ишга тушгач, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича бўлади:Шу билан бирга, уран қазиб олиш ва кимё саноати учун зарур сульфат кислотаси ишлаб чиқариш 3 карра ошади. Бу эса комбинатга йилига қўшимча 5 миллиард доллар тушум келтиради.Президент ОКМК бўйича режалар бундан ҳам катта эканини таъкидлади. Хусусан, кўрсаткичларни яна 1,5 баробар оширишга хизмат қиладиган 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича лойиҳаолди ишлари жадал кетмоқда.Ўзбекистон 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга чиқишни мақсад қилган:Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари яратилиши айтилди.Президент фабрика фаолиятига старт берди.
https://sputniknews.uz/20260316/mirziyoev-fabrika-ochilish-nutq-56305352.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/10/56305941_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_24059c8fb3d346509990b321ca52d60d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
окмк, ёшлик-1, қалмоққир, мирзиёев, 3-мис бойитиш фабрикаси, мис захираси, олтин захираси, олмалиқ, мис концентрати, янги мис эритиш заводи
окмк, ёшлик-1, қалмоққир, мирзиёев, 3-мис бойитиш фабрикаси, мис захираси, олтин захираси, олмалиқ, мис концентрати, янги мис эритиш заводи
Мирзиёев: Олмалиқ комбинати дунёдаги энг йирик 3 та мис комплексидан бирига айланади
13:08 16.03.2026 (янгиланди: 13:25 16.03.2026) Президент ОКМКдаги 3-мис бойитиш фабрикаси очилишида “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларидаги мис ва олтин захиралари саноатга камида 100 йилга етишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларининг стратегик аҳамиятига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди.
Қайд этилишича, яқин вақтгача ўзлаштириш қийин деб баҳоланган “Ёшлик-1” конидан жорий йилнинг ўзида 20 миллион тонна руда қазиб олинади. Келгуси икки йилда бу кўрсаткич 60 миллион тоннага етади.
Умуман, “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида:
5 минг тоннадан зиёд олтин захираси бор.
Бу захира саноат учун камида 100 йиллик кафолатли хомашё базаси бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, конлардаги молибден, селен, теллур ва рений каби ноёб металлар янги инновацион лойиҳалар учун муҳим асос яратади.
Фабрика тўлиқ қувватга чиққанидан кейин ОКМКда мис концентратининг кунлик ҳажми 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошади. Лойиҳа доирасида 6 мингдан зиёд ёшлар юқори даромадли иш ўрнига эга бўлади.
Корхонадаги барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосидаги ягона бошқарув тизимига уланади. Бунинг ҳисобига:
таннарх 15 фоизга камаяди;
меҳнат унумдорлиги 10 фоизга ошади.
Бундан ташқари, қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган янги мис эритиш заводини барпо этиш ишлари бошлангани маълум қилинди. Унда ҳам мингдан зиёд иш ўрни яратилади.
Ушбу икки йирик қувват ишга тушгач, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича бўлади:
мис катоди — 300 минг тонна;
молибден — 1,7 минг тонна.
Шу билан бирга, уран қазиб олиш ва кимё саноати учун зарур сульфат кислотаси ишлаб чиқариш 3 карра ошади. Бу эса комбинатга йилига қўшимча 5 миллиард доллар тушум келтиради.
Президент ОКМК бўйича режалар бундан ҳам катта эканини таъкидлади. Хусусан, кўрсаткичларни яна 1,5 баробар оширишга хизмат қиладиган 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича лойиҳаолди ишлари жадал кетмоқда.
Қайд этилишича, бу лойиҳалар амалга ошса, Олмалиқ комбинати мис ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик учта комплексдан бирига айланади.
Ўзбекистон 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга чиқишни мақсад қилган:
Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари яратилиши айтилди.
Президент фабрика фаолиятига старт берди.