https://sputniknews.uz/20260315/forum-azerbaijan-central-asia-tranzit-56293972.html
Глобал Боку форумида Комилов Озарбайжон, МО ва транзит йўлаклар ҳақида фикр билдирди
Глобал Боку форумида Комилов Озарбайжон, МО ва транзит йўлаклар ҳақида фикр билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси XIII Глобал Боку форумида иштирок этди. Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Ўзбекистон–Озарбайжон алоқалари ва транспорт йўлаклари аҳамияти ҳақида сўз юритди.
2026-03-15T12:05+0500
2026-03-15T12:05+0500
2026-03-15T12:06+0500
марказий осиё
сиёсат
иқтисод
боку
кавказ
европа
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0f/56293631_39:0:913:492_1920x0_80_0_0_841034acb5f276f515d3c8b1792d0982.png
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси “Ўтиш даврини бошдан кечираётган дунёда келишмовчиликларни енгиб ўтиш” шиори остида ўтказилган XIII Глобал Боку форумида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.12–14 март кунлари бўлиб ўтган форумда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан 400 га яқин нуфузли иштирокчи қатнашди.Делегацияга Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов бошчилик қилди.Музокараларда халқаро хавфсизлик архитектурасининг трансформацияси, кўп томонлама дипломатия инқирози ва глобал ноаниқлик шароитида барқарор ривожланиш йўллари муҳокама қилинди. Абдулазиз Комилов ўз нутқида Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада ривожланаётганини таъкидлади.Комиловнинг фикрича, бу йўналишларни ўзаро боғлаш Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Европагача бўлган ҳудудни қамраб олувчи диверсификацияланган транспорт тармоғини шакллантириш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20251127/transkaspiy-yolak-investorlar-forum-53775589.html
боку
кавказ
европа
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0f/56293631_119:0:831:534_1920x0_80_0_0_4991527fbcc855f38fec92994be9e2e3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
глобал боку форуми, ўзбекистон делегацияси, абдулазиз комилов, xiii глобал боку форуми, ўзбекистон озарбайжон муносабатлари, марказий осиё, ўрта коридор, транспорт йўлаклари, трансафғон йўналиши, зангезур коридори
глобал боку форуми, ўзбекистон делегацияси, абдулазиз комилов, xiii глобал боку форуми, ўзбекистон озарбайжон муносабатлари, марказий осиё, ўрта коридор, транспорт йўлаклари, трансафғон йўналиши, зангезур коридори
Глобал Боку форумида Комилов Озарбайжон, МО ва транзит йўлаклар ҳақида фикр билдирди
12:05 15.03.2026 (янгиланди: 12:06 15.03.2026) Ўзбекистон делегацияси XIII Глобал Боку форумида иштирок этди. Тадбирда Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, транспорт йўлаклари ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси “Ўтиш даврини бошдан кечираётган дунёда келишмовчиликларни енгиб ўтиш” шиори остида ўтказилган XIII Глобал Боку форумида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги
хабар қилди.
12–14 март кунлари бўлиб ўтган форумда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан 400 га яқин нуфузли иштирокчи қатнашди.
Делегацияга Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов бошчилик қилди.
Музокараларда халқаро хавфсизлик архитектурасининг трансформацияси, кўп томонлама дипломатия инқирози ва глобал ноаниқлик шароитида барқарор ривожланиш йўллари муҳокама қилинди.
Абдулазиз Комилов ўз нутқида Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада ривожланаётганини таъкидлади.
У, шунингдек, Ўрта коридорни Хитой ва Марказий Осиёни Кавказ ҳамда Европа билан боғловчи энг қисқа йўналиш сифатида таърифлади. Қайд этилишича, ушбу йўлакни Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли, Трансафғон йўналиши ва Зангезур коридори билан уйғунлаштириш катта имкониятлар очади.
Комиловнинг фикрича, бу йўналишларни ўзаро боғлаш Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Европагача бўлган ҳудудни қамраб олувчи диверсификацияланган транспорт тармоғини шакллантириш имконини беради.