Яқин Шарқдан қарийб 33 минг ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

© AP Photo / Julio CortezПассажир в аэропорту
Пассажир в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2026
Oбуна бўлиш
БАА, Қатар, Эрон, Саудия Арабистони ва Исроилдан фуқаролар чартер рейслар билан олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. 13 март соат 07:00 ҳолатига кўра АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми бошланганидан буён Яқин Шарқ мамлакатларидан 32 934 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
12 март куни мамлакатнинг Қатардаги элчихонаси томонидан 49 нафар ўзбекистонлик БАА ва Саудия Арабистонига етказилиб, сўнгра Тошкентга учиб кетишлари таъминланди. Айни пайтда навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилиб, уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масалалари ишлаб чиқилмоқда.
БААдаги дипломатик ваколатхоналар эса 147 нафар фуқаронинг Тошкентга учиб кетишига кўмаклашди.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан 5 нафар ватандошнинг қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетиши таъминланди. Исроилдаги дипломатлар томонидан 4 нафар фуқаронинг Миср орқали Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда чартер рейслари орқали 2 735 нафар фуқаронинг ватанга қайтиши таъминланди. Мазкур мамлакатда эвакуация тадбирлари якунланди.
“Ўзбекистон фуқароларининг хавфсиз тарзда ватанга қайтарилишини таъминлаш бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этмоқда. Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқаролар билан ишлар давом эттирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазият муносабати билан Ўзбекистон ТИВ томонидан фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида махсус Telegram бот (@tiv_yordam_bot) ишга туширилган.
Мазкур бот орқали минтақа давлатларида бўлиб турган фуқаролар:
консуллик масалалари бўйича мурожаат йўллаши;
ўз жойлашуви ва ҳолати ҳақида маълумот қолдириши;
зарур ҳолатларда тезкор ёрдам сўраши мумкин.
Бахтиёр Саидов принял руководителей дипломатических миссий ОАЭ, Кувейта, Саудовской Аравии, Катара и Омана, аккредитованных в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2026
Саидов Кўрфаз араб давлатлари элчилари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0