https://sputniknews.uz/20260313/toshkent-panjob-birodarlik-56258101.html
Тошкент ва Панжоб вилоятлари ўртасида биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
Тошкент ва Панжоб вилоятлари ўртасида биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Тошкент ва Покистоннинг Панжоб вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик "биродар ҳудудлар" мақомида ривожланади. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Покистонга амалий ташриф чоғида Лаҳор шаҳрида Покистон Мусулмон Лигаси етакчиси Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда Панжоб вилояти бош вазири Марям Навоз Шариф билан учрашди.
2026-03-13T15:32+0500
2026-03-13T15:32+0500
2026-03-13T15:32+0500
жамият
тошкент вилояти
зойир мирзаев
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0d/56258240_0:38:1281:758_1920x0_80_0_0_e89e2796c8f26ccfd7c1f48075feb962.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистоннинг Тошкент ва Покистоннинг Панжоб вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик "биродар ҳудудлар" мақомида ривожланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Покистонга амалий ташриф чоғида Лаҳор шаҳрида Покистон Мусулмон Лигаси етакчиси Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда Панжоб вилояти бош вазири Марям Навоз Шариф билан учрашди.Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, чорвачилик тармоғи, чарм саноати ва инвестисиялар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, ҳамда маданий ташаббусларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Мезбон томон Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга самимий қизиқиш билдириб, илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.Мирзаев Тошкент вилояти ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, бизнес доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260206/ozbekiston-pokiston-biznes-forumi-55513084.html
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0d/56258240_110:0:1170:795_1920x0_80_0_0_b331a2c47eb15c76d114adf066f331b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент панжоб биродарлик алоқалари
тошкент панжоб биродарлик алоқалари
Тошкент ва Панжоб вилоятлари ўртасида биродарлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Покистонда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ўзбекистоннинг Тошкент ва Покистоннинг Панжоб вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик "биродар ҳудудлар" мақомида ривожланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Покистонга амалий ташриф чоғида Лаҳор шаҳрида Покистон Мусулмон Лигаси етакчиси Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда Панжоб вилояти бош вазири Марям Навоз Шариф билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Учрашувда томонлар Тошкент вилояти ва Панжоб вилояти ўртасидаги ҳамкорликни “биродар ҳудудлар” сифатида ривожлантиришга келишиб олди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, чорвачилик тармоғи, чарм саноати ва инвестисиялар соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, ҳамда маданий ташаббусларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мезбон томон Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга самимий қизиқиш билдириб, илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.
Мирзаев Тошкент вилояти ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, бизнес доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.