https://sputniknews.uz/20260313/ozbekiston-blogerlar-daromad-56261647.html
Ўзбекистон блогерлар даромадларини ҳисобга олиш ва ЯСҲ жорий этади — видео
Ўзбекистон блогерлар даромадларини ҳисобга олиш ва ЯСҲ жорий этади — видео
Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси вакиллари блогерлар даромадларини назорат қилиш ва онлайн фаолият бўйича халқаро ҳамда минтақавий тажриба, сервисга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш ва солиқ органлари очиқлигини ошириш, солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ягона солиқ ҳисобварағини (ЯСҲ) қўллаш ва фуқаролар билан мулоқот учун рақамли хизматлар ва медиа воситаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритишди.
2026-03-13T13:54+0500
2026-03-13T13:54+0500
2026-03-13T13:54+0500
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
иқтисод
солиқ қўмитаси
блогер
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0d/56259551_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_8dcac611372efa80f0a468470b983445.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Солиқ ҳамкорлиги: рақамлаштириш ва тажриба алмашиш" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Тадбирда Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Ҳамдамбек Бобожонов ва Солиқ қўмитаси Иқтисодий таҳлил ва яширин иқтисодиётни мониторинг қилиш бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Камола Ахмеджанова иштирок этди.Солиқ қўмитаси вакиллари блогерлар даромадларини назорат қилиш ва онлайн фаолият бўйича халқаро ҳамда минтақавий тажриба, сервисга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш ва солиқ органлари очиқлигини ошириш, солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ягона солиқ ҳисобварағини (ЯСҲ) қўллаш ва фуқаролар билан мулоқот учун рақамли хизматлар ва медиа воситаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритишди.Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2000 нафардан ортиқ блогер фаолият юритмоқда, уларнинг даромадларининг катта қисми “яширин” қолмоқдаУнинг сўзларига кўра, блогерлар жойлаштираётган реклама ва бошқа онлайн рекламаларни маркировкалаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ҳар бир реклама учун алоҳида код бириктирилади.Ҳамдамбек Бобожонов ЯСҲ жорий этиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилганини билдирди.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ЯСҲ жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади: аввал тизим бир минтақада синов режимида ишлайди, сўнгра бутун республикага тарқатилади."Аллақачон иш режаси бор. Россия билан биргаликда биз улар қандай муаммоларга дуч келгани ва уларни қандай ҳал қилганликларини ўрганмоқдамиз", - дея қўшимча қилди Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари.Батафсил – Sputnik видеосида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0d/56259551_247:0:1687:1080_1920x0_80_0_0_7934f2117cf89a24cbe265cdb97ead25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон блогерлар солиқ даромад
ўзбекистон блогерлар солиқ даромад
Ўзбекистон блогерлар даромадларини ҳисобга олиш ва ЯСҲ жорий этади — видео
Эксклюзив
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2000 нафардан ортиқ блогер фаолият юритмоқда, ягона солиқ ҳисобварағини жорий этиш бўйича Россия тажрибаси ўрганиляпти.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Солиқ ҳамкорлиги: рақамлаштириш ва тажриба алмашиш" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Ҳамдамбек Бобожонов ва Солиқ қўмитаси Иқтисодий таҳлил ва яширин иқтисодиётни мониторинг қилиш бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Камола Ахмеджанова иштирок этди.
Солиқ қўмитаси вакиллари блогерлар даромадларини назорат қилиш ва онлайн фаолият бўйича халқаро ҳамда минтақавий тажриба, сервисга йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш ва солиқ органлари очиқлигини ошириш, солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ягона солиқ ҳисобварағини (ЯСҲ) қўллаш ва фуқаролар билан мулоқот учун рақамли хизматлар ва медиа воситаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритишди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2000 нафардан ортиқ блогер фаолият юритмоқда, уларнинг даромадларининг катта қисми “яширин” қолмоқда
“Таҳлил қилинган 110 нафар блогердан фақат 88 нафари солиқдан расман рўйхатдан ўтгани аниқланган. Шунингдек, уларнинг атиги 66 нафари даромад солиғини тўлаган. Бу эса жуда паст кўрсаткич ҳисобланади”, - деди Камола Ахмеджанова
Унинг сўзларига кўра, блогерлар жойлаштираётган реклама ва бошқа онлайн рекламаларни маркировкалаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ҳар бир реклама учун алоҳида код бириктирилади.
Ҳамдамбек Бобожонов ЯСҲ жорий этиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилганини билдирди.
"Россияга амалга оширилган расмий ташриф давомида ушбу тизимни жорий этишдан аввал кўрилган тайёргарлик ишлари, хусусан, қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича ҳам ўзаро ахборот алмашилди", — деди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ЯСҲ жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади: аввал тизим бир минтақада синов режимида ишлайди, сўнгра бутун республикага тарқатилади.
"Аллақачон иш режаси бор. Россия билан биргаликда биз улар қандай муаммоларга дуч келгани ва уларни қандай ҳал қилганликларини ўрганмоқдамиз", - дея қўшимча қилди Солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари.
Батафсил –
Sputnik видеосида.