Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги тизим жорий қилинади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2026
Oбуна бўлиш
Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлайди.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Халқ қабулхоналарини одамларнинг бугунги талабига мос ҳолда ўзгартирадиган вақт келди.
Бундан кейин “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” деган шиор ҳар бир туман, шаҳар, вилоят ҳокими, вазир, унинг ҳудудий ташкилот раҳбарларининг бош қоидаси бўлиши керак.

“Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни президентдан сўраяпти. Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак”, - деди давлат раҳбари.

Шу боис соҳада янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.
Президент янги тизим қандай ишлашини Қарши шаҳри мисолида тушунтириб берди.
Ўтган йили Халқ қабулхонасига Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган 11 мингта мурожаат таҳлил қилинди.
Мисол учун, Қарши шаҳридаги 255 нафар одам алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганининг сабаблари ўрганилганда уларнинг 193 нафари касб-ҳунари бор бўлгани билан ишсиз экани, яна 62 нафари даромадини камайтириб кўрсатаётгани аниқ бўлди.
Бу жараёнда ҳокимлик, банклар ва ҳоким ёрдамчилари, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари биргаликда ишлаб, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилади, ишсизларни ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштиради. Хорижда ишлаш истагида бўлган алимент тўловчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, тил ва касбга ўргатиб, хорижга юқори даромадли ишларга юборади.
Шаҳар солиқ инспекцияси эса Бош прокуратура департаменти билан биргаликда даромадини яшириб келаётганларнинг фаолиятини "соядан" чиқаради.
Шунда алимент тўловчилар қарамоғида бўлган 700 нафарга яқин боланинг моддий таъминоти ўзгариши таъкидланди.
Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг катта қисми Ички ишлар (148 минг), Мажбурий ижро бюроси (134 минг), Энергетика (88 минг), Бандлик (60 минг) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига (56 минг) тегишли.
Маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза ва шикоят тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 535 та, Навоий вилоятида 462 та, Сирдарё ва Сурхондарёда 452 тадан, Жиззахда 430 та, Қашқадарёда 368 та, Тошкент вилоятида 350 тани ташкил қилмоқда.
Состоялось совещание, посвящённое вопросам социально-экономического развития Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Президент: 2026 йил Тошкент учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади
Янгиликлар лентаси
0