ЯИМ ўсиши бўйича Ўзбекистоннинг топ-5 етакчи ҳудуди

Oбуна бўлиш
2025 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,7 фоизга ўсди. Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида, энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 1 849,7 триллион сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 7,7 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори иқтисодий ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди — 11,3 фоиз. Кейинги ўринларни Сирдарё вилояти — 9,8 фоиз, шунингдек Наманган ва Жиззах вилоятлари — 8,2 фоиздан эгаллади.
Энг паст иқтисодий ўсиш эса Сурхондарё вилоятида — 6,6 фоиз, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида эса 6,8 фоиздан кузатилди.
Янгиликлар лентаси
0