https://sputniknews.uz/20260311/mitt-korgazma-uzbekistan-turizm-loyihalar-56226644.html
Москвадаги МИТТ-2026 кўргазмасида Ўзбекистонга оид янги туризм лойиҳалари тақдим этилди
Москвадаги МИТТ-2026 кўргазмасида Ўзбекистонга оид янги туризм лойиҳалари тақдим этилди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада МИТТ-2026 халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади. Кўргазмада Ўзбекистонга сайёҳлар оқими, авиақатновлар, Хивадаги янги мажмуа ва фестивал ҳақида маълумотлар берилди.
2026-03-11T18:35+0500
2026-03-11T18:35+0500
2026-03-11T18:35+0500
россия
сайёҳлар
туризм
фестивал
хива
меҳмонхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0b/56224680_0:94:1000:657_1920x0_80_0_0_0b7dbfc2d1604d809fc8b354a9abfbac.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Москвада халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмаси — МИТТ-2026 иш бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда. Кўргазма Россия туризм саноатининг энг йирик йиллик тадбирларидан бири ҳисобланади.Кўргазмада туроператорлар, саёҳат агентликлари, меҳмонхоналар, транспорт ва ташув компаниялари, онлайн бронлаш тизимлари, музейлар, боғлар, IT-ечимлар ҳамда суғурта компаниялари иштирок этмоқда.МИТТ-2026 доирасида Ўзбекистонга оид қатор янгиликлар ҳам маълум қилинди.“Utair” авиакомпанияси вакили Олег Семёновнинг айтишича, 2025 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида 4 миллион йўловчи ташилган. Айни пайтда Россиянинг 9 та ва Ўзбекистоннинг 3 та авиакомпанияси мос равишда 38 та ва 46 та йўналишда парвозларни амалга оширмоқда.Геликон Опера вакили Анна Аксакова МИТТ-2026да 23–24 май кунлари Хивада опера фестивали бўлиб ўтишини маълум қилди. Унда россиялик ва ўзбекистонлик санъаткорлар иштирок этади.Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакили Никита Кондратьев эса 2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 14 фоизга ошганини айтди. Унинг сўзларига кўра, россияликлар орасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хивага саёҳатлар айниқса машҳур.Шунингдек, у Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли 2–3 кунлик саёҳатлар учун қулай транзит марказга айланаётганини таъкидлади.Унинг қўшимча қилишича, мажмуани бошқариш бўйича Россиянинг йирик меҳмонхона бошқарув компанияси “Кронверк Групп” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
https://sputniknews.uz/20260121/samarkand-muzey-sayyoh-russia-fuqaro-55109270.html
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0b/56224680_0:0:1000:750_1920x0_80_0_0_e2e9b5871194098c1433d512611840f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
митт-2026, москва, туризм ярмаркаси, ўзбекистон, россия, сайёҳлар, авиақатнов, utair, хива, арда хива, ўзбек таомлари фестивали
митт-2026, москва, туризм ярмаркаси, ўзбекистон, россия, сайёҳлар, авиақатнов, utair, хива, арда хива, ўзбек таомлари фестивали
Москвадаги МИТТ-2026 кўргазмасида Ўзбекистонга оид янги туризм лойиҳалари тақдим этилди
Москвада МИТТ-2026 халқаро туризм ярмаркаси бошланди. Унда Ўзбекистонга оид сайёҳлик, авиақатнов, фестиваль ва янги туризм лойиҳалари ҳақида маълумотлар айтилди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Москвада халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмаси — МИТТ-2026 иш бошлади. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Кўргазма Россия туризм саноатининг энг йирик йиллик тадбирларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилги ярмаркада 40 дан ортиқ давлат, жумладан, Уммон, Миср, Хитой, Туркия, Малайзия, Ўзбекистон ва Тожикистон миллий стендлар билан қатнашмоқда. Шунингдек, Россиянинг аксарият ҳудудлари ҳам ўз имкониятларини намойиш этмоқда.
Кўргазмада туроператорлар, саёҳат агентликлари, меҳмонхоналар, транспорт ва ташув компаниялари, онлайн бронлаш тизимлари, музейлар, боғлар, IT-ечимлар ҳамда суғурта компаниялари иштирок этмоқда.
МИТТ-2026 доирасида Ўзбекистонга оид қатор янгиликлар ҳам маълум қилинди.
“Utair” авиакомпанияси вакили Олег Семёновнинг айтишича, 2025 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида 4 миллион йўловчи ташилган. Айни пайтда Россиянинг 9 та ва Ўзбекистоннинг 3 та авиакомпанияси мос равишда 38 та ва 46 та йўналишда парвозларни амалга оширмоқда.
“N1 Чойхона” ресторанлар тармоғи асосчиси Алексей Васильчук Ўзбекистонга саёҳатларни тарғиб қилиш режалари ҳақида сўзлаб, 2026 йил ёзида Москвадаги Манеж майдонида ўзбек таомлари фестивали ўтказилишини маълум қилди.
Геликон Опера вакили Анна Аксакова МИТТ-2026да 23–24 май кунлари Хивада опера фестивали бўлиб ўтишини маълум қилди. Унда россиялик ва ўзбекистонлик санъаткорлар иштирок этади.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакили Никита Кондратьев эса 2025 йилда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 14 фоизга ошганини айтди. Унинг сўзларига кўра, россияликлар орасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хивага саёҳатлар айниқса машҳур.
Шунингдек, у Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви туфайли 2–3 кунлик саёҳатлар учун қулай транзит марказга айланаётганини таъкидлади.
HotelPro компанияси бош директори Дилшод Одиловнинг маълум қилишича, 27 март куни қадимий Хивада “Арда Хива” тематик шаҳарчаси очилади. Мажмуада 5 та меҳмонхона, 8 та вилла, ёпиқ ва очиқ аквапарклар, тўйхона, спорт майдонлари ва 10 га яқин ресторан ишлайди.
Унинг қўшимча қилишича, мажмуани бошқариш бўйича Россиянинг йирик меҳмонхона бошқарув компанияси “Кронверк Групп” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.