Ўзбекистонда метро йўловчилари сони 25 йил давомида қандай ўзгарган

Oбуна бўлиш
2025 йилда Ўзбекистон метрополитени орқали 286,8 млн йўловчи ташилган. Бу 2000 йилга нисбатан қарийб 2,3 баробар, 2015 йилга қараганда эса деярли 5,5 баробар кўпдир
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда метрополитен орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2015 йилдаги 52,3 миллион нафарга нисбатан қарийб 5,5 баробар, 2000 йилдаги 161,1 миллион нафарга нисбатан эса тахминан 2,3 баробар кўпдир.
Мазкур даврда метрополитендан энг кам йўловчи 2020 йилда фойдаланган — 38,8 миллион нафар. Ушбу йил COVID-19 пандемияси ва карантин чекловлари даврига тўғри келди.
2020 йилни ҳисобга олмаганда, энг кескин ўсиш 2024 йилда кузатилди. Ўша йили метро хизматларидан 270,3 миллион нафар йўловчи фойдаланган бўлиб, бу 2023 йилдаги 172 миллион нафарга нисбатан қарийб 57 фоизга кўпдир.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0