Москвадаги “Рамазон чодири”да Ўзбекистон оқшоми: ифтор, маънавият ва тарих бир кечада

© SputnikВ Москве в рамках благотворительного мероприятия состоялся Вечер Узбекистана
В Москве в рамках благотворительного мероприятия состоялся Вечер Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2026
Oбуна бўлиш
Тадбир дастуридан ифторлик, концерт чиқишлари ва Улуғ Ватан уруши йилларида эвакуация қилинган етим болаларни ўз бағрига олган ўзбек оилалари ҳақидаги видеоролик намойиши ўрин олди
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Москвадаги Хотира масжиди ҳудудида “Рамазон чодири” хайрия тадбири доирасида Ўзбекистон оқшоми бўлиб ўтди. Байрамона ифторлик Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Рамазон чодири” ҳар йили ўтказиладиган маданий-хайрия лойиҳаси бўлиб, у Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Москва мусулмонлари диний бошқармаси томонидан Москва ҳукумати кўмагида ташкил этилади. Бу йилги лойиҳа Россия халқлари бирлиги йилига бағишланган.

Кеча дастуридан маърузалар, концерт чиқишлари ҳамда Улуғ Ватан уруши йилларида эвакуация қилинган етим болаларни ўз бағрига олган ўзбек оилалари ҳақидаги видеоролик намойиши ўрин олди.
Россия мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари, муфтий Рушан Аббясов Ўзбекистон Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, ан-Насафий каби буюк алломаларнинг бой маънавий ва илмий мероси билан машҳур эканини таъкидлади.
Шунингдек, у жорий йилда Ўзбекистонда “Маънавий ипак йўли” халқаро илмий-ақидавий конференциясини ўтказиш режалаштирилаётганини, бу Россия ва Ўзбекистон мусулмонлари идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир амалий ифодаси бўлишини айтди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Рамазон ойида хориждаги ватандошлар учун кенг кўламли ифторлик тадбирлари ўтказилаётганини, бундай учрашувлар Россиянинг қатор шаҳарларида бўлиб ўтгани ва муқаддас ой охиригача давом этишини эслатиб ўтди.

“Таъкидлаш жоизки, “Рамазон чодири” гумбазлари остида йил сайин турли халқлар ва маданиятлар вакиллари тўпланиб, ўзаро ҳурмат ва маънавий бирдамлик муҳитида муқаддас ой қадриятларини баҳам кўрмоқдалар,” — деди Асадов.

Элчи Улуғ Ватан уруши йилларида етим қолган болаларни бағрига олган ўзбек оилалари — Шомаҳмудовлар, Самадовлар, Қосимовлар ва Баҳрихон Аширхўжаевалар мисолида ўзбек халқининг меҳр-оқибати ва инсонпарварлигини алоҳида таъкидлади.

“Бу мисоллар инсониятнинг улкан раҳм-шафқат тарихининг бир қисми, холос. Улар ўзбек халқи учун ҳамма даврларда ҳам инсоннинг насл-насаби, тили, миллати эмас, балки инсоннинг ўзи, унинг ҳаёти, қадр-қиммати муҳим бўлганини яққол кўрсатади. Ўнлаб йиллар ўтди, даврлар ва авлодлар алмашди, аммо Ўзбекистон халқини доимо ажратиб турадиган маънавий фазилатлар — ўзаро ҳурмат, хайрихоҳлик ва ёрдамга тайёрлик ўзгаришсиз қолди,” — деди Асадов.

У, шунингдек, яқинда Петербургда деразадан тушиб кетган болани қутқарган ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаевнинг жасоратини ҳам тилга олди.
Якунда таъкидланишича, “Рамазон чодири” бутун муқаддас ой давомида хайрия ифторликларини ташкил этишга қаратилган бўлиб, бу йил унда Қатар, Саудия Арабистони, Афғонистон, МДҲ давлатлари ва Россия ҳудудларидан делегациялар иштирок этмоқда. Ўзбекистон эса лойиҳанинг фаол қатнашчиларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ифтары для узбекистанцев за рубежом пройдут в более чем 50 городах во время Рамадана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2026
Рамазонда хориждаги ўзбекистонликлар учун 50 тадан ортиқ шаҳарда ифторликлар ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0