ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати. Шунингдек, суҳбатда Россиянинг принципал позицияси Яқин Шарқда ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, куч ишлатиш усулларидан воз кечиш ва сиёсий ва дипломатик ечим йўлига тезда қайтиш эканини бир бор тасдиқлади. Ушбу муносабат билан Владимир Путин Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари билан доимий алоқада эканлигини таъкидлади.Масуд Пезешкиён, ўз навбатида, Россиянинг ўз ватанининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилаётган Эрон халқи билан бирдамлиги учун миннатдорчилик билдирди ва можаронинг ҳозирги кескин босқичидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди.Эрон президенти Эроннинг Озарбайжонга ҳужуми ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этди ва бу миш-мишларни қўшнилар ўртасидаги қардошлик муносабатларини бузиш учун душманларнинг фитнаси деб атади. У шунингдек, Эроннинг "ҳеч қачон қўшниларига ҳужум қилиш мақсади бўлмаган ва бўлмаганини" таъкидлади.Суҳбатда Эрон раҳбари Россия халқаро ҳуқуқ миқёсда Эронни қўллаб-қувватлашини кутаётганини айтди. Эрон томони билан турли каналлар орқали алоқалар давом этишига келишиб олинди.
Эрон раҳбари Россия халқаро ҳуқуқ миқёсда Эронни қўллаб-қувватлашини кутаётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
Россия президенти Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари Оятуллоҳ Сейид Али Хоманаийнинг, унинг оила аъзолари ва мамлакат ҳарбий ва сиёсий раҳбариятининг ўлдирилиши ҳамда Исроил-Америка ҳарбий тажовузи натижасида кўплаб тинч аҳолининг қурбон бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, суҳбатда Россиянинг принципал позицияси Яқин Шарқда ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, куч ишлатиш усулларидан воз кечиш ва сиёсий ва дипломатик ечим йўлига тезда қайтиш эканини бир бор тасдиқлади.
Ушбу муносабат билан Владимир Путин Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари билан доимий алоқада эканлигини таъкидлади.
Масуд Пезешкиён, ўз навбатида, Россиянинг ўз ватанининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилаётган Эрон халқи билан бирдамлиги учун миннатдорчилик билдирди ва можаронинг ҳозирги кескин босқичидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Эрон президенти Эроннинг Озарбайжонга ҳужуми ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этди ва бу миш-мишларни қўшнилар ўртасидаги қардошлик муносабатларини бузиш учун душманларнинг фитнаси деб атади.
У шунингдек, Эроннинг "ҳеч қачон қўшниларига ҳужум қилиш мақсади бўлмаган ва бўлмаганини" таъкидлади.
Суҳбатда Эрон раҳбари Россия халқаро ҳуқуқ миқёсда Эронни қўллаб-қувватлашини кутаётганини айтди.
"Эрон Россиядан ҳозирги ҳужумлар фонида Эрон халқининг қонуний ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун ўзининг халқаро салоҳиятидан фойдаланишини кутмоқда", деди Пезешкиён.
Эрон томони билан турли каналлар орқали алоқалар давом этишига келишиб олинди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.