https://sputniknews.uz/20260307/aqshning-eronga-er-usti-operatsiyasi-56152408.html
АҚШнинг Эронга ер усти операцияси "умидсиз уриниш" бўлади — ОАВ
АҚШнинг Эронга ер усти операцияси "умидсиз уриниш" бўлади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Эрон ҳудуди тоғлар билан ўралган табиий қальа бўлиб у ҳар томондан бостириб киришни мураккаблаштиради. 07.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-07T12:57+0500
2026-03-07T12:57+0500
2026-03-07T13:35+0500
эрон
ақш – эрон можароси
ақш
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22247553_0:124:2048:1276_1920x0_80_0_0_e1063b6192b919912d70cc7ae6743f1b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Эронда ер усти операцияси ўтказиш Қўшма Штатларга жиддий зарба бўлади, деб ёзади Американинг 19fortyfive портали.Муаллиф таъкидлаганидек, Вашингтон энди Ироқ ёки Афғонистондан Эронга таҳдид қилиш имкониятига эга эмас, чунки бу мамлакатлардаги АҚШ ҳарбийлари сони сезиларли даражада камайган. Туркия эса Америка қўшинларини жойлаштириш учун ўз ҳудудини тақдим этиши эҳтимолдан йироқ. Мақолада таъкидланишича, агар шундай бўлган тақдирда ҳам Эрон-Туркия чегараси қуруқликдаги операция учун мос эмас."Давлат котиби Марко Рубио ва Мудофаа вазири Пит Хегсет ўртасида қуруқликдаги қўшинларни жойлаштириш борасида можаро ҳақидаги хабарлар маъмурият бу ғояни жиддий қабул қилаётганидан далолат беради, гарчи бу жиддий режалаштиришми, блефми ёки ҳозирда мавжуд бўлмаган урушда ғалаба назариясини ихтиро қилишга уринишми, билмаймиз", деб хулоса қилади 19fortyfive.Аввалроқ Time журнали АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операция мақсадларига эришиш учун зарур бўлганда Эронга қуруқликдаги қўшинларни юборишни истисно қилмаганини хабар қилган эди. Бироқ, Оқ уй раҳбари бу қарор учун аниқ муддатни кўрсатмади. Турли мутахассислар хулосасига кўра, объектив нуқтаи назардан Эрон ҳудуди уч томондан тоғлар билан ўралган, ўзига хос табиий қальа бўлиб, қуруқликдан бостириб кириш операциясини мураккаблаштиради.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22247553_92:0:1957:1399_1920x0_80_0_0_785944ff3b5bd1d57bbc8b4dd7004cc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, исроил
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, исроил
АҚШнинг Эронга ер усти операцияси "умидсиз уриниш" бўлади — ОАВ
12:57 07.03.2026 (янгиланди: 13:35 07.03.2026) Эрон ҳудуди тоғлар билан ўралган табиий қальа бўлиб у ҳар томондан бостириб киришни мураккаблаштиради.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Эронда ер усти операцияси ўтказиш Қўшма Штатларга жиддий зарба бўлади, деб ёзади Американинг 19fortyfive портали.
"Бундай ҳужум АҚШ денгиз флоти ва ҳаво кучларини узоқ вақт давомида жиддий равишда заифлаштирадиган улкан ташаббус бўлади", дейилади нашрда.
Муаллиф таъкидлаганидек, Вашингтон энди Ироқ ёки Афғонистондан Эронга таҳдид қилиш имкониятига эга эмас, чунки бу мамлакатлардаги АҚШ ҳарбийлари сони сезиларли даражада камайган. Туркия эса Америка қўшинларини жойлаштириш учун ўз ҳудудини тақдим этиши эҳтимолдан йироқ. Мақолада таъкидланишича, агар шундай бўлган тақдирда ҳам Эрон-Туркия чегараси қуруқликдаги операция учун мос эмас.
Нашрга кўра, бу вазиятда ягона вариант - денгиз десанти операцияси. Лекин бу уриниш Эроннинг нотекис рельефи ва эҳтимолий қаршилик туфайли янада катта хавфларга олиб келиши мумкин.
"Давлат котиби Марко Рубио ва Мудофаа вазири Пит Хегсет ўртасида қуруқликдаги қўшинларни жойлаштириш борасида можаро ҳақидаги хабарлар маъмурият бу ғояни жиддий қабул қилаётганидан далолат беради, гарчи бу жиддий режалаштиришми, блефми ёки ҳозирда мавжуд бўлмаган урушда ғалаба назариясини ихтиро қилишга уринишми, билмаймиз", деб хулоса қилади 19fortyfive.
Аввалроқ Time журнали АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операция мақсадларига эришиш учун зарур бўлганда Эронга қуруқликдаги қўшинларни юборишни истисно қилмаганини хабар қилган эди. Бироқ, Оқ уй раҳбари бу қарор учун аниқ муддатни кўрсатмади.
Турли мутахассислар хулосасига кўра, объектив нуқтаи назардан Эрон ҳудуди уч томондан тоғлар билан ўралган, ўзига хос табиий қальа бўлиб, қуруқликдан бостириб кириш операциясини мураккаблаштиради.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди. Вашингтон ва Теҳрон музокараларининг сўнгги босқичи 26 февраль куни Женевада бўлиб ўтган эди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Россия президенти Владимир Путин Эрон Олий Раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади ва зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.