https://sputniknews.uz/20260306/toshkent-va-samarqand-orasida-eng-yuqori-toifali-avtomagistral-quriladi-56130312.html
Тошкент ва Самарқанд орасида энг юқори тоифали автомагистрал қурилади
Тошкент ва Самарқанд орасида энг юқори тоифали автомагистрал қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги автомагистрални беш йил ичида қуриш режалаштирилган. 06.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-06T10:28+0500
2026-03-06T10:28+0500
2026-03-06T10:28+0500
тошкент
автомобил
президент
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/06/56129552_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d7940cf4893b1b4eb3646a15b25f9b28.jpg
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд орасида 150км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган автомагистрал қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди. Янги йўл энг юқори Ia тоифали магистрал бўлади. Йўлда цемент-бетон қопламали олтита ҳаракат тасмаси барпо этилади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланади, дейилади тақдимотда. Шунингдек, Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.Ундан ташқари йиғилишда Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди. Биринчи босқичда 208,4 минг квадрат метрлик йўловчи терминали, узунлиги 4 километрдан бўлган иккита учиш-қўниш йўлагини барпо этиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/06/56129552_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ea06f22197aa1436cd848ffecc644a39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, автомобил, президент, шавкат мирзиёев
тошкент, автомобил, президент, шавкат мирзиёев
Тошкент ва Самарқанд орасида энг юқори тоифали автомагистрал қурилади
Янги автомагистрални беш йил ичида қуриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд орасида 150км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган автомагистрал қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 км, бўлади. Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши кўзда тутилган.
Янги йўл энг юқори Ia тоифали магистрал бўлади. Йўлда цемент-бетон қопламали олтита ҳаракат тасмаси барпо этилади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланади, дейилади тақдимотда.
Шунингдек, Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.
Ундан ташқари йиғилишда Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди. Биринчи босқичда 208,4 минг квадрат метрлик йўловчи терминали, узунлиги 4 километрдан бўлган иккита учиш-қўниш йўлагини барпо этиш режалаштирилган.