Ғарб Эронда қизлар ўлдирилишига бир оғиз ҳамдардлик билдирмади. Бу даҳшатли — Захарова

Oбуна бўлиш
Ғарб жамоатчилик муҳокамаларида ҳамдардлик ва таъзия сўзлари ўрнига тажовузкор риторика устунлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Эрон мактабида қизларнинг ўлдирилиши бўйича Ғарбнинг жимлиги - бу даҳшатли, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова РИА Новостига.
"Вазиятнинг даҳшатлилиги ҳам тажовузнинг ўзида, ҳам дастлабки кунлардаги жуда кўп қурбонлар сонида, ҳам бегуноҳ одамларни ўлдираётганларнинг етарлича жавоб бермаслигида", деди Захарова.
"Оилаларга бир оғиз ҳамдардлик билдирилмади... Бу ҳайратланарли", деб хулоса қилди дипломат.
Унинг таъкидлашича, Ғарб жамоатчилик муҳокамасида ҳамдардлик ва таъзия сўзлари ўрнига тажовузкор риторика устунлик қилади.

Ғарб ОАВлари ҳам ушбу фожиани гўёки "кўрмай қолган"дек, лом-мим демади.
Яқин Шарқдаги можаронинг биринчи кунида, 28 февралда "Шажаре Тайебеҳ" қизлар мактабига ҳужум қилинди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ҳужумда камида 171 ўқувчи қиз ҳалок бўлганини айтди. Камида 14 мактаб ходими ва ўқитувчиси ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрондаги, жумладан, Теҳрондаги нишонларга зарба беришни бошладилар. Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий нишонларига жавобан зарбалар бермоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларини қоралади. Москва техноген инқирознинг салбий оқибатлари учун жавобгарлик бутунлай уларнинг зиммасида эканлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0