Миллион, миллион сўмлик атиргул...

Oбуна бўлиш
8 Март байрами арафасида гуллар нархи кескин ошади. 15та гуллик гулдаста эса миллион сўмдан ошиши мумкин.
Анъанага кўра, 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамида аёлларга гул совға қилинади. Аммо ҳозирда уларнинг нархи одатдагидан анча юқори.
Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкентдаги гул дўконларини айланиб, битта гулнинг нархини айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати билан солиштириб чиқди.
Пойтахтда бир дона голланд атиргулининг ўртача нархи қарийб 73 минг сўмни ташкил қилади.
Айни пайтда Ўзбекистонда етиштирилган худди шу навдаги атиргулнинг донаси 45–50 минг сўм туради.
25 дона атиргулдан иборат гулдаста тахминан 1 800 000 минг сўм бўлади.
Баъзи гул дўконлари голланд атиргулларига 25 ёки ундан ортиқ миқдорда буюртма қабул қилади, бунда олдиндан буюртма берилса, гулдаста нархи арзонроқ бўлиши мумкин.
Батафсил — инфографикамизда.
Янгиликлар лентаси
0