Ўзбекистонда февраль инфляцияси 0,6 фоиз: нарх ўсишида озиқ-овқат етакчи

Oбуна бўлиш
Февраль ойида Ўзбекистонда ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этди. Нархлар ўсишида асосий улуш озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил февраль ойида товар ва хизматлар бўйича истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ойлик ҳисобда 100,6 фоизни ташкил этди. Йил бошидан бу кўрсаткич 101,3 фоиз, йиллик ҳисобда эса 105,6 фоизга етди.
Февраль ойида:
озиқ-овқат маҳсулотлари нархи – 100,9 фоиз,
ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 100,2 фоиз,
хизматлар – 100,6 фоизни ташкил этди.
Ойлик инфляцияга энг катта таъсирни “Озиқ-овқат ва спиртсиз ичимликлар” бўлими кўрсатиб, умумий ўсишнинг 60,7 фоизини ташкил қилди.
Шунингдек, турар жой хизматлари, коммунал тўловлар ва транспорт соҳаларидаги нархлар ҳам инфляцияга сезиларли таъсир қилди.
Янгиликлар лентаси
0