https://sputniknews.uz/20260304/ukraine-mavjud-bolmagan-harbiylar-pul-56102808.html
$270 минг зарар: Украинада офицер мавжуд бўлмаган ҳарбийларга пул ёзган
$270 минг зарар: Украинада офицер мавжуд бўлмаган ҳарбийларга пул ёзган
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари бўлинмасида молия хизмати бошлиғи фронтда хизмат қилмаган ҳарбийларга жанговар тўловлар ҳисоблаганликда гумон қилинмоқда. Давлатга етказилган зарар тахминан 270 минг долларни ташкил этган.
2026-03-04T18:48+0500
2026-03-04T18:48+0500
2026-03-04T18:48+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
коррупция
запорожье вилояти
прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54822570_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_bec0f76cddfbed5029e7995faa801206.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг молиявий-иқтисодий хизмати бошлиғи фронт ортидаги қўл остидагиларга ноқонуний равишда жанговар тўловлар ҳисоблаган. Давлатга етказилган зарар деярли 270 минг долларни ташкил этди. Бу ҳақда РИА Новости Украина бош прокурори идораси маълумотларига таяниб хабар берди.Идора маълумотига кўра, Запорожье вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бири молия-иқтисодий хизмати бошлиғи бўлган майор хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. У фронтнинг биринчи чизиғида хизмат қилмаган ҳарбийларга ноқонуний равишда қўшимча жанговар тўловлар ҳисобланишига кўмаклашган.Тергов маълумотларига кўра, майор ўз қўл остидаги ходимга электрон кабинетга кириш учун логин ва паролни берган. У эса “Иш ҳақи лойиҳаси” тизими орқали тўлов реестрларига “мавжуд бўлмаган” ҳарбий хизматчиларни киритиб, банк карталари реквизитларини ўзгартирган ва маблағларни турли ҳисобларга, жумладан шахсий карталарига ўтказган. Бу ҳаракатлар натижасида ҳарбий қисмга 7,36 миллион гривна (169,5 минг доллар) зарар етказилган.Бу Украина Қуролли кучларидаги коррупция билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Аввалроқ ҳаво кучлари логистика қўмондони ва Житомир вилоятидаги бошқарма раҳбари ҳарбий аэродромларда бошпаналар қурилишидаги коррупция гумони билан қўлга олинган эди. УҚК маълумотларига кўра, мазкур лойиҳа учун 32 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
https://sputniknews.uz/20260204/ukraina-yaroqsiz-minalar-55471285.html
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54822570_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_88f753d914798c84908c7bf2e6dcde32.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина армияси коррупция, украина ҳарбий тўловлари, жанговар тўловлар украина, украина прокуратураси, ҳарбий коррупция, запорожье ҳарбий қисми, украина армияси офицери
украина армияси коррупция, украина ҳарбий тўловлари, жанговар тўловлар украина, украина прокуратураси, ҳарбий коррупция, запорожье ҳарбий қисми, украина армияси офицери
$270 минг зарар: Украинада офицер мавжуд бўлмаган ҳарбийларга пул ёзган
Украина ҚК бўлинмасида молия хизмати бошлиғи фронтда хизмат қилмаган ҳарбийларга жанговар тўловлар ҳисоблаганликда гумон қилинмоқда. Етказилган зарар тахминан 270 минг долларни ташкил этган
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг молиявий-иқтисодий хизмати бошлиғи фронт ортидаги қўл остидагиларга ноқонуний равишда жанговар тўловлар ҳисоблаган. Давлатга етказилган зарар деярли 270 минг долларни ташкил этди. Бу ҳақда РИА Новости Украина бош прокурори идораси маълумотларига таяниб
хабар берди.
Идора маълумотига кўра, Запорожье вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бири молия-иқтисодий хизмати бошлиғи бўлган майор хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. У фронтнинг биринчи чизиғида хизмат қилмаган ҳарбийларга ноқонуний равишда қўшимча жанговар тўловлар ҳисобланишига кўмаклашган.
Натижада фронт ортидаги 11 нафар ҳарбий хизматчига 4,25 миллион гривна (тахминан 98 минг доллар) тўланган.
Тергов маълумотларига кўра, майор ўз қўл остидаги ходимга электрон кабинетга кириш учун логин ва паролни берган. У эса “Иш ҳақи лойиҳаси” тизими орқали тўлов реестрларига “мавжуд бўлмаган” ҳарбий хизматчиларни киритиб, банк карталари реквизитларини ўзгартирган ва маблағларни турли ҳисобларга, жумладан шахсий карталарига ўтказган. Бу ҳаракатлар натижасида ҳарбий қисмга 7,36 миллион гривна (169,5 минг доллар) зарар етказилган.
Бу Украина Қуролли кучларидаги коррупция билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Аввалроқ ҳаво кучлари логистика қўмондони ва Житомир вилоятидаги бошқарма раҳбари ҳарбий аэродромларда бошпаналар қурилишидаги коррупция гумони билан қўлга олинган эди. УҚК маълумотларига кўра, мазкур лойиҳа учун 32 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган.