Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Sputnik”да Яқин Шарқдаги инқироз ва унинг Марказий Осиёга таъсири муҳокама қилинади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда экспертлар Яқин Шарқдаги инқирознинг Марказий Осиё мамлакатларига таъсири ва минтақавий хавфсизлик истиқболларини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. 4 март куни соат 13:00 да (Тошкент вақти билан) Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Яқин Шарқдаги инқироз ва Тинчлик кенгаши: Марказий Осиё мамлакатларига таъсири" мавзусида Москва–Остона–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Москвада — М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институти директори Алексей Маслов;
Тошкентда — "Ma’no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев;
Остонада — Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори Акимжан Арупов.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга зарба берган эди. Эрон эса Исроил ҳудудига ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.
Экспертлар минтақавий хавфсизлик истиқболлари, халқаро мулоқот форматлари ва Яқин Шарқдаги инқирознинг Марказий Осиё давлатларининг сиёсий, иқтисодий ҳамда транспорт-логистика соҳаларига таъсирини муҳокама қилади.
Алоҳида эътибор минтақа мамлакатларининг тинчлик ташаббуслари доирасидаги иштироки истиқболларига қаратилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0