Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
2026 йил январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларни ташкил этди. Савдода етакчи давлатлар орасида Хитой ва Россия биринчи ўринда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 млрд долларга ёки 29,2 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 1,7 млрд доллар (+26,7%), импорт эса 4,1 млрд доллар (+30,3%)ни ташкил этди.
Йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
Ташқи савдода энг катта улуш Хитой (27,9%), Россия (18,7%), Қозоғистон (7,1%), Туркия (3,6%) ва Афғонистон (2,4%) ҳиссасига тўғри келди.
Янгиликлар лентаси
0