Ўзбекистонда кўмир, нефть ва газ ишлаб чиқарилиши - инфографика

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, 2026 йил январь ойида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда 85,1 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.
Январь ойида 400 минг тонна кўмир, 3,7 миллиард куб метр табиий газ, 83,4 минг тонна газ конденсати ва 54,1 минг тонна нефть ишлаб чиқарилди.
2025 йил январь ойи билан таққослаганда, кўмир ишлаб чиқариш ҳажмида ўзгариш кузатилмаган, табиий газ, нефть ва газ конденсати ишлаб чиқариш эса камайган.
Янгиликлар лентаси
0