Ўзбекистонда бензин ва дизель ишлаб чиқариш динамикаси - инфографика

Oбуна бўлиш
2026 йил январда республика корхоналари 85,1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Бензин ва дизель ҳажми ўтган йилга нисбатан ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда 85,1 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Жами саноат ҳажмида ишлаб чиқарадиган саноатнинг улуши энг катта бўлиб, 70,7 триллион сўмни ташкил этди. Бу умумий саноат ишлаб чиқаришининг 83,1 фоизига тенг.
Январь ойида 110,6 минг тонна автомобиль бензини ва 81 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.
Таққослаш учун, 2025 йил январь ойида 99 минг тонна бензин ва 33,2 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган эди.
Янгиликлар лентаси
0