АҚШ ва Исроил Эрон–араб давлатлар муносабатларини издан чиқаришга уринмоқда — Россия ТИВ

© Sputnik / Vitaliy Belousov / Медиабанкка ўтишРоссийские флаги, установленные в Москве ко Дню государственного флага России
Российские флаги, установленные в Москве ко Дню государственного флага России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ Яқин Шарқда қуролли қарама-қаршилик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон атрофидаги вазият юзасидан баёнот берди.
Унда Вашингтон ва Тель-Авив суверен давлат раҳбариятини ўлдириш каби усуллардан фойдаланган ҳолда нафақат Эронда режимни ўзгартиришга, балки Эрон ва араб қўшнилари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини издан чиқаришга уринаётгани таъкидланган.
Шунингдек, баёнотда АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатлари бутун Яқин Шарқ минтақасида қуролли қарама-қаршиликнинг кучайишига олиб келаётгани юзасидан хавотир билдирилган.
Россия ТИВ барча томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлашни устувор вазифа сифатида кўришга чақирган.
Баёнотда Эроннинг Минаб шаҳридаги қизлар мактабига берилган зарба кескин қораланган. Унда ўнлаб болалар ҳалок бўлгани қайд этилган.
Россия томони фуқаролик объектларига — хоҳ Эронда, хоҳ араб давлатларида бўлсин — ҳар қандай ҳужумларни мутлақо қабул қилиб бўлмас, деб таъкидлаган.
Шу билан бирга, томонлар мавжуд келишмовчиликларни куч ишлатиш орқали эмас, балки сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этишга ўтиши зарурлиги яна бир бор қайд этилган.
Верховный лидер Ирана Али Хаменеи. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Шавкат Мирзиёев оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар лентаси
0