https://sputniknews.uz/20260228/rossiya-eronga-uyushtirilgan-hujumni-keskin-qoraladi-56028092.html
Россия Эронга уюштирилган ҳужумни кескин қоралади
Россия Эронга уюштирилган ҳужумни кескин қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШ ва Исроилдан зудлик билан сиёсий ва дипломатик келишув йўлига қайтишни талаб қилди. 28.02.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-02-28T19:17+0500
2026-02-28T19:17+0500
2026-02-28T19:22+0500
россия
россия тив
эрон
ақш
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1a/48580052_0:0:3196:1797_1920x0_80_0_0_0de17bffd7634fded420e46fc9b03dfa.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумини кескин қоралади. Шунингдек, Россия ТИВ ушбу ҳужум музокара жараёни ниқоби остида амалга оширилганини алоҳида қайд этиб ўтди. Вазирлик ушбу вазиятга халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ ва МАГАТЭ раҳбарияти дарҳол холис ва муросасиз баҳо бериши кераклигини таъкидлади.Америка-Исроил тандеми, бу ишларни гўёки эронликларнинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш ташвиш ортида яширмоқчи. Аслида, Вашингтон ва Тел-Авивнинг ниятлари ядро қуролини тарқатмаслик режимига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Россия ТИВ ушбу сунъий инқироз минтақада занжирли реакция ва зўравонликнинг кучайиши, олдиндан айтиб бўлмайдиган салбий оқибатлар келтириб чиқариши дан хавотирда.АҚШ маъмурияти томонидан сўнгги бир неча ой ичида жаҳон тартибининг халқаро ҳуқуқий устунларига, жумладан, ички ишларга аралашмаслик, куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан воз кечиш ва халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш каби халқаро тартиботга қарши амалга оширилган беқарорлаштирувчи ҳужумларнинг кетма-кетлиги алоҳида ташвиш уйғотади.Биз зудлик билан сиёсий ва дипломатик келишув йўлига қайтишни талаб қиламиз. Россия, аввалгидек, халқаро ҳуқуқ, ўзаро ҳурмат ва манфаатлар мувозанатига асосланган тинч ечимларни излашга кўмаклашишга тайёр, дейилади баёнотда.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1a/48580052_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_891a82bca1b0c861b4b83186ee212437.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, россия тив, эрон, ақш, исроил
россия, россия тив, эрон, ақш, исроил
Россия Эронга уюштирилган ҳужумни кескин қоралади
19:17 28.02.2026 (янгиланди: 19:22 28.02.2026) Россия АҚШ ва Исроилдан зудлик билан сиёсий ва дипломатик келишув йўлига қайтишни талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумини кескин қоралади.
“АҚШ ва Исроил кучлари 28 февраль куни эрталаб Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумларини бошлади. Бу суверен ва мустақил давлат, БМТ аъзосига, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ванормаларини бузган ҳолда, олдиндан режалаштирилган асоссиз тажовузкорлик” – дейилади баёнотда.
Шунингдек, Россия ТИВ ушбу ҳужум музокара жараёни ниқоби остида амалга оширилганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Вазирлик ушбу вазиятга халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ ва МАГАТЭ раҳбарияти дарҳол холис ва муросасиз баҳо бериши кераклигини таъкидлади.
Америка-Исроил тандеми, бу ишларни гўёки эронликларнинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш ташвиш ортида яширмоқчи. Аслида, Вашингтон ва Тел-Авивнинг ниятлари ядро қуролини тарқатмаслик режимига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
"Тажовузкорларнинг ниятлари аниқ ва очиқчасига эълон қилинди: куч ва гегемония диктатурасига бўйсунишдан бош тортган конституциявий тузумни ва уларга номақбул давлат раҳбариятини йўқ қилиш, - дейилади баёнотда.
Россия ТИВ ушбу сунъий инқироз минтақада занжирли реакция ва зўравонликнинг кучайиши, олдиндан айтиб бўлмайдиган салбий оқибатлар келтириб чиқариши дан хавотирда.
АҚШ маъмурияти томонидан сўнгги бир неча ой ичида жаҳон тартибининг халқаро ҳуқуқий устунларига, жумладан, ички ишларга аралашмаслик, куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан воз кечиш ва халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш каби халқаро тартиботга қарши амалга оширилган беқарорлаштирувчи ҳужумларнинг кетма-кетлиги алоҳида ташвиш уйғотади.
Биз зудлик билан сиёсий ва дипломатик келишув йўлига қайтишни талаб қиламиз. Россия, аввалгидек, халқаро ҳуқуқ, ўзаро ҳурмат ва манфаатлар мувозанатига асосланган тинч ечимларни излашга кўмаклашишга тайёр, дейилади баёнотда.