https://sputniknews.uz/20260228/ozbekiston-yaqin-sharqdagi-mojaro-tomonlarini-vazminlikka-davat-qildi-56032339.html
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро томонларини вазминликка чақирди
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро томонларини вазминликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги можарони дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилишни тавсия қилди. 28.02.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-02-28T22:48+0500
2026-02-28T22:48+0500
2026-02-28T22:50+0500
ўзбекистон
ўзбекистон тив
тинчлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37272031_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_80d25c5377ea65159d6edfc158a2b5b2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бугун Яқин Шарқ минтақасида содир бўлган воқеалар юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти эълон қилинди. Қуйида унинг тўлиқ матни.Барча томонларни вазминликка даъват этиб, нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз.Вужудга келган инқирозни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ва ўзаро мақбул мулоқот йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаймиз.Ўзбекистон Республикаси минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг изчил тарафдори ва вазиятнинг энг тез фурсатларда нормаллашувидан умидвор бўлиб қолади", - дейилади баёнотда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37272031_389:0:2993:1953_1920x0_80_0_0_1e975d1bcebee6df3f16b25d25158938.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ўзбекистон тив, тинчлик
ўзбекистон, ўзбекистон тив, тинчлик
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро томонларини вазминликка чақирди
22:48 28.02.2026 (янгиланди: 22:50 28.02.2026) Ташқи ишлар вазирлиги можарони дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилишни тавсия қилди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бугун Яқин Шарқ минтақасида содир бўлган воқеалар юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти эълон қилинди. Қуйида унинг тўлиқ матни.
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин равишда таранглашуви ва кенг минтақада янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан жиддий хавотирдалигини билдиради.
Барча томонларни вазминликка даъват этиб, нафақат ҳарбий-сиёсий, балки гуманитар жиҳатдан олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли кескинлашувга сабаб бўладиган кейинги қадамлардан тийилишга чақирамиз.
Вужудга келган инқирозни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ва ўзаро мақбул мулоқот йўли билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг изчил тарафдори ва вазиятнинг энг тез фурсатларда нормаллашувидан умидвор бўлиб қолади", - дейилади баёнотда.