https://sputniknews.uz/20260227/davlat-ishtirokidagi-korxonalar-55996915.html
Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги қандай оширилади
Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги қандай оширилади
Sputnik Ўзбекистон
“Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2026-02-27T14:02+0500
2026-02-27T14:02+0500
2026-02-27T14:02+0500
жамият
ўзбекистон
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/475/91/4759108_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_851bb0a024a7dd43759c89cc0ca30321.jpg
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:Жамғарманинг улуши бор бўлган жамиятлар бўйича:
https://sputniknews.uz/20260106/jamoat-ahamiyat-tashkilotlar-reestr-54655065.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/475/91/4759108_139:0:1039:675_1920x0_80_0_0_0b8b8c566007ccb72102d50c560b19e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлик қарор
давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлик қарор
Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги қандай оширилади
Жамиятлар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказилади.
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида (жамиятлар) корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш, унинг замонавий усулларини қўллаш, жамиятлар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказиш;
2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (Жамғарма) устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклифини (IPO) ўтказиш.
Жамғарманинг улуши бор бўлган жамиятлар бўйича:
ҳисобланадиган дивидендларни жамиятлар ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади;
иқтисодиётдаги ўрни ва улуши, молиявий натижалари, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши ва бошқа муҳим ахборотларни ўз ичига олувчи маълумотлар Жамғарма билан келишилгандан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этилади.