Ўзбекистон помидор экспорт қилаётган ЕОИИнинг топ-3 давлати
Ўзбекистон помидор экспорт қилаётган ЕОИИнинг топ-3 давлати
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда Ўзбекистон 12 давлатга 36 млн долларлик 45,2 минг тонна помидор экспорт қилди. Ҳажм 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган. Экспортнинг 99 фоизи ЕОИИ давлатларига, 72,5 фоизи Россияга тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 36 миллион долларга тенг 45,2 минг тонна помидор экспорт қилди.Экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган.Экспорт қилинган 45 200 тоннанинг қарийб 99 фоизи, яъни 44 751 тоннаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларга тўғри келади.Шундан 72,5 фоизи, яъни 32 786 тоннаси Россияга экспорт қилинган.
Энг йирик харидор — Россия бўлиб, у умумий ҳажмнинг қарийб тўртдан уч қисмини қабул қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 36 миллион долларга тенг 45,2 минг тонна помидор экспорт қилди.
Экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган.
Экспорт қилинган 45 200 тоннанинг қарийб 99 фоизи, яъни 44 751 тоннаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларга тўғри келади.
Шундан 72,5 фоизи, яъни 32 786 тоннаси Россияга экспорт қилинган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.