https://sputniknews.uz/20260225/ukraine-prezident-ofis-orinbosar-korruptsiya-55930969.html
Украина президенти офиси собиқ раҳбари ўринбосарининг яқинлари коррупцияда гумонланмоқда
Украина президенти офиси собиқ раҳбари ўринбосарининг яқинлари коррупцияда гумонланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти офиси собиқ раҳбар ўринбосари Ростислав Шурма номи тилга олинаётган коррупция иши бўйича тергов давом этмоқда. Гап 3,2 млн доллар ва "яшил тариф" схемаси ҳақида кетмоқда.
2026-02-25T11:01+0500
2026-02-25T11:01+0500
2026-02-25T11:24+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
коррупция
амалдор
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54281589_0:90:343:283_1920x0_80_0_0_2a950486bf2919cda8461e4c720fb799.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Давом этаётган ҳарбий можаро фонида Украина президенти офиси собиқ вакиллари номи тилга олинаётган коррупцияга оид янги жиноий эпизод жамоатчилик эътиборини тортмоқда.РИА Новостининг суд материалларига таяниб хабар беришича, Украина президенти офиси собиқ раҳбар ўринбосари Ростислав Шурма ва унинг яқинлари билан боғлиқ тузилмалар 3,2 миллион долларлик эҳтимолий талон-торож ишида тилга олинган.Тергов маълумотларига кўра, Шурма 2019 йилда "ГЕЛІОС" инвестиция фондига раҳбарлик қилган. 2021 йил ноябрда эса бошқарув унинг укаси Олег Шурманинг рафиқасига ўтган. Айнан шу даврда фонд билан боғлиқ қатор компаниялар фаолияти тергов доирасига тушган.Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси 21 январь куни собиқ амалдорга нисбатан айблов эълон қилинганини маълум қилди. Олий рада депутати Ярослав Железняк гап айнан Ростислав Шурма ҳақида кетаётганини билдирган. У 2021–2024 йилларда мазкур лавозимда ишлаган.Тергов версиясига кўра, умумий эҳтимолий зарар 320 миллион гривна (тахминан 7,4 миллион доллар) деб баҳоланмоқда. Ҳозирча иш юзасидан расмий тергов давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20260204/ukraina-yaroqsiz-minalar-55471285.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/12/54281589_0:58:343:315_1920x0_80_0_0_9fe12930b1fc91b20b9d3f9a5630d2c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ростислав шурма, олег шурма, украина, киев, украина президенти офиси, набу, "геліос" фонди, яшил тариф, 3,2 миллион доллар, 320 миллион гривна, коррупция иши, ҳарбий можаро фонида
ростислав шурма, олег шурма, украина, киев, украина президенти офиси, набу, "геліос" фонди, яшил тариф, 3,2 миллион доллар, 320 миллион гривна, коррупция иши, ҳарбий можаро фонида
Украина президенти офиси собиқ раҳбари ўринбосарининг яқинлари коррупцияда гумонланмоқда
11:01 25.02.2026 (янгиланди: 11:24 25.02.2026) Терговга кўра, Россия назоратидаги ҳудудларда жойлашган ва Украина энергетикасига электр етказиб бермаган қуёш станциялари 2023 йил ёзигача "яшил тариф" бўйича тўлов олган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Давом этаётган ҳарбий можаро фонида Украина президенти офиси собиқ вакиллари номи тилга олинаётган коррупцияга оид янги жиноий эпизод жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
РИА Новостининг суд материалларига таяниб
хабар беришича, Украина президенти офиси собиқ раҳбар ўринбосари Ростислав Шурма ва унинг яқинлари билан боғлиқ тузилмалар 3,2 миллион долларлик эҳтимолий талон-торож ишида тилга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, Шурма 2019 йилда "ГЕЛІОС" инвестиция фондига раҳбарлик қилган. 2021 йил ноябрда эса бошқарув унинг укаси Олег Шурманинг рафиқасига ўтган. Айнан шу даврда фонд билан боғлиқ қатор компаниялар фаолияти тергов доирасига тушган.
Айтилишича, ушбу компаниялар қуёш электр станциялари билан алоқадор бўлган. Тергов материалларига кўра, мазкур станциялар Украина энергетика тизимига электр етказиб бермаганига қарамасдан, 2023 йил ёзигача "яшил тариф" асосида тўлов олган бўлиши мумкин.
Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси 21 январь куни собиқ амалдорга нисбатан айблов эълон қилинганини маълум қилди. Олий рада депутати Ярослав Железняк гап айнан Ростислав Шурма ҳақида кетаётганини билдирган. У 2021–2024 йилларда мазкур лавозимда ишлаган.
Тергов версиясига кўра, умумий эҳтимолий зарар 320 миллион гривна (тахминан 7,4 миллион доллар) деб баҳоланмоқда. Ҳозирча иш юзасидан расмий тергов давом этмоқда.