Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Кўп қутблилик даврида Россия сиёсатида Марказий Осиё ўрни муҳокамаси - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбирда Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликдаги ўзгаришлар, геосиёсий жараёнлар ва келажакдаги қўшма лойиҳалар масаласи кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. “Кўп қутблилик даврида Россия сиёсати: Марказий Осиёнинг роли” мавзусида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Остона–Москва–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди.
Жаҳон геосиёсий беқарорлиги шароитида Россия Осиё билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Гап нафақат Хитой ва Ҳиндистон, балки халқаро савдо йўналишларининг ҳозирги ва келажакдаги марказига айланаётган Марказий Осиё минтақаси ҳақида ҳам борди.
Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда қандай ўзгарди? Россиянинг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболлари қандай? Қандай глобал лойиҳалар биргаликда амалга оширилиши мумкин? Ушбу ва бошқа саволларга тадбир иштирокчилари жавоб берди.
Спикерлар:
Москва:
Екатерина Энтина — Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” (НИУ ВШЭ) Ўрта ер денгизи тадқиқотлари маркази директори;
Виктория Карслиева — Горчаков жамғармаси директори ўринбосари;
Дарья Сапринская — Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими.
Остона:
Алибек Тажибаев — “Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори.
Тошкент:
Раъно Турсунова — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Сиёсатшунослик” кафедраси профессори, тарих фанлари доктори.
Янгиликлар лентаси
0