https://sputniknews.uz/20260225/prezident-qurilish-rejalar-taqdim-etilish-55942472.html
Тошкент аҳолиси 6 млн бўлиши кутиляпти: президентга янги қурилиш режалари тақдим этилди
Тошкент аҳолиси 6 млн бўлиши кутиляпти: президентга янги қурилиш режалари тақдим этилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аҳолиси 2045 йилга бориб 6 млндан ошиши прогноз қилинмоқда. Президентга қурилиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича 85 та лойиҳа тақдим этилди.
2026-02-25T17:36+0500
2026-02-25T17:36+0500
2026-02-25T17:47+0500
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55942297_0:91:1280:811_1920x0_80_0_0_6ea2dcda9107a1c6214cc6a358dcd167.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида урбанизация жараёнларини ривожлантириш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилганидек, пойтахт аҳолиси 3,1 миллион нафардан ошган. Прогнозларга кўра, 2045 йилга бориб бу кўрсаткич икки баробарга яқинлашиши мумкин.Тақдимот лойиҳаларидаги асосий мақсадлар:Қурилиш лойиҳалари лойиҳаларни комплекс кўриб чиқишнинг натижалари:Лойиҳаларни баҳолашда:Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасини кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Йирик саноат корхоналарини марказдан босқичма-босқич кўчириш ва экологик тоза ишлаб чиқаришларни жойлаштириш таклиф этилди.Иқтисодий кутилмалар:Яшиллаштириш доирасида:Инфратузилма тўловларидан тушган маблағлар аввал яшил ҳудудлар барпо этишга, сўнг шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.Президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20260204/uy-qurish-prezident-takliflar-maqullash-55456415.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/19/55942297_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_064ffa58b2aafc3233d1eaf4d4b8e59e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, 2045 йил, 6 млн аҳоли, урбанизация, шавкат мирзиёев, қурилиш лойиҳалари, яшил ҳудудлар, парклар, реновация, янгиҳаёт тумани, саноат зонаси
тошкент, 2045 йил, 6 млн аҳоли, урбанизация, шавкат мирзиёев, қурилиш лойиҳалари, яшил ҳудудлар, парклар, реновация, янгиҳаёт тумани, саноат зонаси
Тошкент аҳолиси 6 млн бўлиши кутиляпти: президентга янги қурилиш режалари тақдим этилди
17:36 25.02.2026 (янгиланди: 17:47 25.02.2026) Пойтахт аҳолиси 3,1 миллион нафардан ошган. Прогнозларга кўра, 2045 йилга бориб бу кўрсаткич икки бараварга яқинлашиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида урбанизация жараёнларини ривожлантириш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилганидек, пойтахт аҳолиси 3,1 миллион нафардан ошган. Прогнозларга кўра, 2045 йилга бориб бу кўрсаткич икки баробарга яқинлашиши мумкин.
Тақдимот лойиҳаларидаги асосий мақсадлар:
яшил зоналар майдонини уч бараварга ошириб, 25 минг гектарга етказиш;
аҳоли жон бошига яшил майдон ҳажмини 3 кв.м дан 6 кв.м гача кўпайтириш.
Қурилиш лойиҳалари лойиҳаларни комплекс кўриб чиқишнинг натижалари:
умумий майдони 2 679 гектар бўлган 85 та таклиф кўриб чиқилди;
18 та лойиҳага рухсат бериш таклиф этилди;
12 та лойиҳага ўзгартириш киритиш шартлиги белгиланди;
54 та лойиҳа концептуал жиҳатдан қайта ишланиши зарур деб топилди.
ҳудуднинг камида 30 фоизини яшил майдон сифатида сақлаш;
реновация орқали эски ҳудудларни янгилаш;
майдони 1 гектаргача бўлган зич қурилишлар амалиётидан воз кечиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасини кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Йирик саноат корхоналарини марказдан босқичма-босқич кўчириш ва экологик тоза ишлаб чиқаришларни жойлаштириш таклиф этилди.
йилига қўшимча 1,5 миллиард доллар ялпи ҳудудий маҳсулот;
бюджетга 3,5 триллион сўм тушум;
лойиҳаларнинг камида 400 гектари яшил ҳудудга ажратилади;
шаҳарнинг 9 ҳудудида умумий майдони 134 гектар бўлган янги жамоат парклари барпо этилади.
Инфратузилма тўловларидан тушган маблағлар аввал яшил ҳудудлар барпо этишга, сўнг шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.