https://sputniknews.uz/20260224/yoshlar-imkoniyatlar-ipoteka-soliq-kitobxonlar-55918517.html
Ёшлар учун янги имкониятлар: ипотека енгилликлари, солиқ имтиёзи, китобхонларга 10 млн сўм
Ёшлар учун янги имкониятлар: ипотека енгилликлари, солиқ имтиёзи, китобхонларга 10 млн сўм
Sputnik Ўзбекистон
Президент ёшлар билан учрашувда касбий таълимни модернизация қилиш, хусусий ўқув марказларига солиқ имтиёзлари бериш, волонтёрликни қўллаб-қувватлаш ва ёш оилалар ипотекасини енгиллаштириш бўйича янги қарорларни эълон қилди.
2026-02-24T15:37+0500
2026-02-24T15:37+0500
2026-02-24T15:59+0500
ўзбекистон
жамият
таълим
китоб
техникум
отм
касб-ҳунар мактаблари
ёшлар
ёшлар сиёсати
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/18/55917983_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_4892f8060e7356a933fef0b1729ac927.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувида касбий таълимни ривожлантириш, хусусий ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш, волонтёрлик ҳаракатини кенгайтириш ва ёш оилаларга ипотека ёрдамини кучайтириш бўйича қатор ташаббуслар эълон қилинди.Касбий таълим ва “дуал” тизимЎтган йили Касбий таълим агентлиги ташкил қилиниб, ҳудудларда кенгашлар иш бошлади. Энди техникумларда ўқув дастурлари иш берувчилар талабига мослаштирилади, “дуал таълим” кенгайтирилади. Ҳар йили камида 100 та техникум тўлиқ таъмирланиб, замонавий жиҳозланади.Техникумларга “спин-офф” очишга рухсат берилади, ўқувчилар стартапларига 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади. “Work and travel” дастури асосида техникум ўқувчиларига ҳам хорижда ишлаш имконияти яратилади.Хусусий ўқув марказларига имтиёзларХорижий тил сертификатига эга ёшлар сони 600 мингдан ошди. Хусусий ўқув марказлари 3 баробар кўпайиб, 38 мингдан ошган.Эндиликда уюшмага аъзо марказларга биноларни ижарага берган тадбиркорлар ижара ва фойда солиғидан озод этилади. Олис ҳудудлардаги марказлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи 7,5 фоиз қилиб белгиланади.“Кўмак” дастури доирасида 130 млн сўмгача фоизсиз, бизнесини кенгайтирувчиларга 300 миллион сўмгача ссуда берилади. Ҳар бир туманда касб-ҳунар лабораториялари ташкил этиш учун 500 млн сўмгача ажратилади.Университетларда янги тажрибаҚўқон университети 400 ўринли замонавий ўқув марказини ишга туширди ва эҳтиёжманд ёшларни дастурлаш, сунъий интеллект ва робототехникага бепул ўқитади.Тошкент аграр университети талабалари “дуал” таълим асосида агро-тех кластерда ўқиб, ишлаб маош олади. “Келажак фермерлари” жамоалари тажриба майдонларида ишлайди.Волонтёрлик ва грантларВолонтёрлар сони 100 мингдан ошган. Ёшлар ишлари агентлигида “Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил этилиб, ҳар йили 20 млрд сўм ажратилади. Лойиҳаларга 100 млн сўмгача грант берилади.Ёш оилалар ва китобхонликЁш оилалар учун ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми бюджет ҳисобидан қопланади.“Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали ёзувчиларга ойига 20 млн сўмдан ижодий ҳақ тўланади. Энг яхши 100 та асар мактаб ва техникумларга етказилади.“Иккинчи имкон” лойиҳасиЖазо муддатини ўтаб чиққан ёшлар учун “Иккинчи имкон” дастури ишга туширилади. Улар 8–12 ойлик интенсив курсларда замонавий касбларга ўқитилади. Лойиҳа 1 июндан айрим ҳудудларда бошланиб, кейин барча вилоятларга жорий этилади.Давлат раҳбари нутқидан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқот бошланди.
https://sputniknews.uz/20250908/talim-tizimi-51826302.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/18/55917983_86:0:1223:853_1920x0_80_0_0_8a3a08f7c91cfcd8fea6092866050f44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ёшлар учрашуви, касбий таълим, дуал таълим, техникум, хусусий ўқув марказлари, солиқ имтиёзлари, волонтёрлик жамғармаси, ёш оилалар ипотекаси, иккинчи имкон лойиҳаси, китобхонлик жамғармаси
шавкат мирзиёев, ёшлар учрашуви, касбий таълим, дуал таълим, техникум, хусусий ўқув марказлари, солиқ имтиёзлари, волонтёрлик жамғармаси, ёш оилалар ипотекаси, иккинчи имкон лойиҳаси, китобхонлик жамғармаси
Ёшлар учун янги имкониятлар: ипотека енгилликлари, солиқ имтиёзи, китобхонларга 10 млн сўм
15:37 24.02.2026 (янгиланди: 15:59 24.02.2026) Учрашувда техникумларни модернизация қилиш, хусусий ўқув марказларига солиқ енгилликлари бериш ҳамда ёшлар учун янги грант ва ссуда дастурларини жорий этиш бўйича қарорлар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувида касбий таълимни ривожлантириш, хусусий ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш, волонтёрлик ҳаракатини кенгайтириш ва ёш оилаларга ипотека ёрдамини кучайтириш бўйича қатор ташаббуслар
эълон қилинди.
Касбий таълим ва “дуал” тизим
Ўтган йили Касбий таълим агентлиги ташкил қилиниб, ҳудудларда кенгашлар иш бошлади. Энди техникумларда ўқув дастурлари иш берувчилар талабига мослаштирилади, “дуал таълим” кенгайтирилади. Ҳар йили камида 100 та техникум тўлиқ таъмирланиб, замонавий жиҳозланади.
Техникумларга “спин-офф” очишга рухсат берилади, ўқувчилар стартапларига 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади. “Work and travel” дастури асосида техникум ўқувчиларига ҳам хорижда ишлаш имконияти яратилади.
Хусусий ўқув марказларига имтиёзлар
Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сони 600 мингдан ошди. Хусусий ўқув марказлари 3 баробар кўпайиб, 38 мингдан ошган.
Эндиликда уюшмага аъзо марказларга биноларни ижарага берган тадбиркорлар ижара ва фойда солиғидан озод этилади. Олис ҳудудлардаги марказлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи 7,5 фоиз қилиб белгиланади.
“Кўмак” дастури доирасида 130 млн сўмгача фоизсиз, бизнесини кенгайтирувчиларга 300 миллион сўмгача ссуда берилади. Ҳар бир туманда касб-ҳунар лабораториялари ташкил этиш учун 500 млн сўмгача ажратилади.
Университетларда янги тажриба
Қўқон университети 400 ўринли замонавий ўқув марказини ишга туширди ва эҳтиёжманд ёшларни дастурлаш, сунъий интеллект ва робототехникага бепул ўқитади.
Тошкент аграр университети талабалари “дуал” таълим асосида агро-тех кластерда ўқиб, ишлаб маош олади. “Келажак фермерлари” жамоалари тажриба майдонларида ишлайди.
Волонтёрлар сони 100 мингдан ошган. Ёшлар ишлари агентлигида “Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил этилиб, ҳар йили 20 млрд сўм ажратилади. Лойиҳаларга 100 млн сўмгача грант берилади.
Ёш оилалар ва китобхонлик
Ёш оилалар учун ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми бюджет ҳисобидан қопланади.
“Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали ёзувчиларга ойига 20 млн сўмдан ижодий ҳақ тўланади. Энг яхши 100 та асар мактаб ва техникумларга етказилади.
Жазо муддатини ўтаб чиққан ёшлар учун “Иккинчи имкон” дастури ишга туширилади. Улар 8–12 ойлик интенсив курсларда замонавий касбларга ўқитилади. Лойиҳа 1 июндан айрим ҳудудларда бошланиб, кейин барча вилоятларга жорий этилади.
Давлат раҳбари нутқидан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқот бошланди.