https://sputniknews.uz/20260224/uzbekistan-dron-qarshi-tizim-55905280.html
10 километргача аниқлайди ва йўқ қилади: Ўзбекистонда EAS Dome дронга қарши тизим яратилди
10 километргача аниқлайди ва йўқ қилади: Ўзбекистонда EAS Dome дронга қарши тизим яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда EAS Dome дронларга қарши мажмуаси ишлаб чиқилди. У радиоэлектрон бостириш ва жисмоний йўқ қилиш усулларини ўз ичига олади. Тизим 10 кмгача масофада учувчисиз аппаратларни аниқлаш ва кузатиш имконига эга.
2026-02-24T11:56+0500
2026-02-24T11:56+0500
2026-02-24T11:56+0500
ўзбекистон
анти-дрон
дрон
риа новости
сунъий интеллект
рақамли технологиялар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1c/44568613_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_8d0314806d4e83c7de7e914f994a73cf.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. EAS Dome учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш мажмуаси Ўзбекистонда яратилган бўлиб, у дронларни радиоэлектрон бостириш (soft-kill) ва жисмоний йўқ қилишни (hard-kill) ўз ичига олади. Бу ҳақда тизим ишлаб чиқарувчиси — Ўзбекистоннинг "Electronic Autonomous Solutions" (EAS) компанияси маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.Компаниянинг маълум қилишича, оптик тола ёки сунъий интеллект орқали автоном бошқариладиган дронларга қарши одатий радиоэлектрон кураш усуллари ҳар доим ҳам самара бермайди. Шу боис EAS Dome мажмуасида дронни жисмонан йўқ қилишга қаратилган hard-kill ечими таклиф этилган.Тошкентда бўлиб ўтган технологик форумда тақдим этилган мажмуа радиолокацион ва оптик-электрон воситалар орқали дронларни аниқлаш, кузатиш ва идентификация қилиш имкониятига эга.EAS 2022 йил октябрда ташкил этилган бўлиб, ўлчаш, назорат, синов ва навигация ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.2023 йилда президент Шавкат Мирзиёев тегишли идораларга мамлакат ҳаво мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида дронларни тажриба тариқасида йиғишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.
https://sputniknews.uz/20260208/ozbekiston-harbiy-xizmatchilar-55522844.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1c/44568613_177:0:2908:2048_1920x0_80_0_0_29b919ae0ab73b19753f858be186fb03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
eas dome, electronic autonomous solutions, дронларга қарши мажмуа, софт-килл, ҳард-килл, ҳаво мудофааси ўзбекистон, радиолокацион тизим, оптик-электрон воситалар, 10 километр, тошкент технологик форум
eas dome, electronic autonomous solutions, дронларга қарши мажмуа, софт-килл, ҳард-килл, ҳаво мудофааси ўзбекистон, радиолокацион тизим, оптик-электрон воситалар, 10 километр, тошкент технологик форум
10 километргача аниқлайди ва йўқ қилади: Ўзбекистонда EAS Dome дронга қарши тизим яратилди
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган EAS Dome мажмуаси дронларни радиоэлектрон бостириш ва жисмонан йўқ қилиш имконига эга. Тизим 10 кмгача масофада аниқлаш ва кузатишни таъминлайди..
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. EAS Dome учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш мажмуаси Ўзбекистонда яратилган бўлиб, у дронларни радиоэлектрон бостириш (soft-kill) ва жисмоний йўқ қилишни (hard-kill) ўз ичига олади. Бу ҳақда тизим ишлаб чиқарувчиси — Ўзбекистоннинг "Electronic Autonomous Solutions" (EAS) компанияси маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости
хабар берди.
Компаниянинг маълум қилишича, оптик тола ёки сунъий интеллект орқали автоном бошқариладиган дронларга қарши одатий радиоэлектрон кураш усуллари ҳар доим ҳам самара бермайди. Шу боис EAS Dome мажмуасида дронни жисмонан йўқ қилишга қаратилган hard-kill ечими таклиф этилган.
Тошкентда бўлиб ўтган технологик форумда тақдим этилган мажмуа радиолокацион ва оптик-электрон воситалар орқали дронларни аниқлаш, кузатиш ва идентификация қилиш имкониятига эга.
EAS компанияси техник директори Беҳзод Сулаймоновнинг айтишича, комплекс 10 километргача бўлган тактик масофада, очиқ ҳудудларда эса ундан узоқроқ масофада ҳам дронларни аниқлаш ва назорат қилишга қодир.
EAS 2022 йил октябрда ташкил этилган бўлиб, ўлчаш, назорат, синов ва навигация ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
2023 йилда президент Шавкат Мирзиёев тегишли идораларга мамлакат ҳаво мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида дронларни тажриба тариқасида йиғишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.