Астероид йўналишини ўзгартиш тажрибаси учун ўзбекистонлик олимларга NASA мукофоти берилди

© NASAАстероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото
Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Oбуна бўлиш
Майданак обсерваторияси телескоплари орқали олиб борилган кузатувлар DART миссиясида астероид орбитасидаги ўзгаришни аниқ ҳисоблашга имкон берди. Илмий жамоа NASA томонидан эътироф этилди
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти олимлари — Галактика астрономияси лабораторияси мудири Отабек Бурҳонов ва катта илмий ходим Камолиддин Эргашев NASA томонидан “Group Achievement Award” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар берди.
Мукофот “Double Asteroid Redirection Test” (DART) халқаро космик миссияси доирасида қўлга киритилган тарихий илмий натижалар учун берилди.
DART миссияси инсоният тарихида биринчи марта астероид орбитасини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилган сайёравий ҳимоя тажрибаси ҳисобланади. 2022 йил 26 сентябрь куни космик кема Didymos астероиди йўлдоши — Dimorphosга кинетик зарба берди. Натижада Dimorphosнинг орбитал даври ўзгарди ва бу ўзгариш Ер ҳамда космик телескоплар орқали аниқ ўлчанди.
Ўзбекистонлик олимлар миссиянинг ердан кузатувлар бўйича ишчи гуруҳи таркибида Майданак обсерваторияси телескоплари орқали иштирок этди.
Улар зарбадан олдинги ва кейинги фотометрик кузатувлар асосида астероид тизими орбитал давридаги ўзгаришни ҳисоблаб, тажрибанинг муваффақиятини илмий жиҳатдан тасдиқлади.
NASAнинг “Group Achievement Award” мукофоти агентликнинг юқори эътироф белгиларидан бири ҳисобланади.
РАН: На Солнце пропали все пятна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2026
Қуёшда барча доғлар йўқолди — бу нимадан далолат беради
Янгиликлар лентаси
0