https://sputniknews.uz/20260223/uzbekistan-buryatia-uchrashuv-55890007.html
Ўзбекистон – Бурятия ҳамкорлиги: бош консул ва республика раҳбари учрашди
Ўзбекистон – Бурятия ҳамкорлиги: бош консул ва республика раҳбари учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Улан-Удеда Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров ва Бурятия раҳбари Алексей Циденов учрашди. Томонлар савдо, чорвачилик, мева-сабзавот экспорти ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришни муҳокама қилди.
2026-02-23T14:48+0500
2026-02-23T14:48+0500
2026-02-23T14:48+0500
россия
иқтисод
туризм
бизнес
қорақалпоғистон
сурхондарё
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55889423_1:0:950:534_1920x0_80_0_0_0f714b8288556a015943b748a40cd6e3.png
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Улан-Уде шаҳрида Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Бурятия Республикаси раҳбари Алексей Циденов билан кенгайтирилган таркибда учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.Музокараларда савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Алексей Циденов Ўзбекистон билан минтақалараро алоқалар изчил ривожланаётганини таъкидлаб, Қорақалпоғистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, 2025 йил 21–22 октябрь кунлари Москва вилоятида ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида Қорақалпоғистон ва Бурятия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.Ўзбекистон томони мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш, шунингдек, зотдор чорва моллари алмашинувини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Бизнес миссияларини мунтазам ташкил этиш таклиф этилди.Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Россия томони Ўзбекистондаги буддизмга оид тарихий ёдгорликларга қизиқиш билдирди. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Қоратепа ва Фаёзтепа мажмуалари илмий доиралар учун катта аҳамиятга эга экани қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260217/tashkent-delegatsiya-bashkortostan-tashrif-55757795.html
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55889423_119:0:831:534_1920x0_80_0_0_4a9771d8da144c7c23d414aa9abff04b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
улан-уде, бурятия республикаси, аслам акбаров, алексей циденов, қорақалпоғистон, ўзбекистон–россия ҳамкорлиги, минтақалараро алоқалар, мева-сабзавот экспорти, чорвачилик, бизнес миссиялар, туризм, қоратепа, фаёзтепа, сурхондарё вилояти
улан-уде, бурятия республикаси, аслам акбаров, алексей циденов, қорақалпоғистон, ўзбекистон–россия ҳамкорлиги, минтақалараро алоқалар, мева-сабзавот экспорти, чорвачилик, бизнес миссиялар, туризм, қоратепа, фаёзтепа, сурхондарё вилояти
Ўзбекистон – Бурятия ҳамкорлиги: бош консул ва республика раҳбари учрашди
Музокараларда савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, бизнес миссияларини фаоллаштириш ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Улан-Уде шаҳрида Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Бурятия Республикаси раҳбари Алексей Циденов билан кенгайтирилган таркибда учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги
хабар берди.
Музокараларда савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Алексей Циденов Ўзбекистон билан минтақалараро алоқалар изчил ривожланаётганини таъкидлаб, Қорақалпоғистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, 2025 йил 21–22 октябрь кунлари Москва вилоятида ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида Қорақалпоғистон ва Бурятия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
Бурятия раҳбари алоқалар иқтисодий жиҳатдан муҳимлигини таъкидлаб, айниқса чорвачилик соҳасида фаол иш олиб борилаётганини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон мутахассислари Бурятиядаги қурилиш лойиҳаларида иштирок этаётгани айтилди.
Ўзбекистон томони мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш, шунингдек, зотдор чорва моллари алмашинувини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Бизнес миссияларини мунтазам ташкил этиш таклиф этилди.
Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Россия томони Ўзбекистондаги буддизмга оид тарихий ёдгорликларга қизиқиш билдирди. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Қоратепа ва Фаёзтепа мажмуалари илмий доиралар учун катта аҳамиятга эга экани қайд этилди.