“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси тантанали равишда очилди

Oбуна бўлиш
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида катта кўргазмалар залида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиларининг “Борлиқ оҳанглари” номли ҳисобот кўргазмаси тантанали равишда очилди.
Кўргазма экспозицияси ўқитувчиларнинг ижодий изланишлари, индивидуал бадиий стратегиялари ҳамда замонавий маҳобатли санъат контекстидаги педагогик позицияларини яққол намоён этди. “Борлиқ оҳанглари” макондаги бадиий мавжудлик метафораси сифатида талқин этилди — ҳар бир муаллиф умумий касбий муҳит билан уйғун ҳолда ўз визуал ифодасини намоён қилди.
© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
1/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
2/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
3/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
4/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
5/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
6/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
7/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
8/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
9/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
10/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
11/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
12/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
13/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
14/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
15/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
16/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
17/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
18/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
19/19

“Борлиқ оҳанглари” — ҳисобот кўргазмаси

Рустам Бозоров асарларида Ўзбекистоннинг кундалик ҳаёти синчков кузатув асосида тасвирланган. “Назарбекда баҳор”, “Карамзор”, “Бўзсув” манзараларида ёруғлик ва ҳаво ҳаракати, суртма ритми муҳим ўрин тутади. “Чилонзор кафеси”, “Боғда”, “Менинг ҳовлим” каби шаҳар саҳналари замонавий Тошкент ижтимоий муҳитини акс эттиради. “Тўй”, “Чойхона”, “Болалар базми” асарларида жамоавий хотира ва маданий ўзлик мавзуси илгари сурилади.
Негина Кучкарова декоратив-махобатли йўналишда ижод қилади. Унинг “Бухоро”, “Хотира ва ғурур”, “Табиат симфонияси”, “Фламинголар қўриқлаган туш” асарларида миллий меъморий мотивлар, рамзий тасвирлар ва замонавий стилизация уйғунлашган.
Азизахон Шоймуродова реалистик мактаб анъаналарида лирик-пейзаж ва жанр йўналишида ижод қилади. “Шогирд ва устоз”, “Маросим”, “Ёзги ҳовли”, “Учтепада баҳор” асарларида маҳалладаги ворисийлик ва анъаналар мавзуси очиб берилган.
Шоҳруҳ Қосимов рамзий ва эпик пейзаж йўналишидаги асарлари билан қатнашди. “Бойчибор (Алпомишнинг оти ҳақида)”, “Мармар тоғлар”, “Ўзликни англаш” каби ишларида тоғ образи куч ва хотира метафораси сифатида талқин этилган.
Достон Қурбонов декоратив-рамзий услубда яратилган “Ажойиб кун”, “Тунги ёғду”, “Мангу куй” асарларида уйғунлик ва руҳий ҳолатни геометрик композиция ва тўйинган ранглар орқали ифода этган.
Зулфия Абсютованинг “Хазонрезгилик”, “Куз оқшоми”, “Эски шаҳар кўчалари” асарларида шаҳар ва табиат поэтикаси матога нақш солиш техникаси орқали намоён бўлган.
Муҳаммадали Раҳимов “Қирқ қиз” ва “Сеҳрли чапақай” кинофильмлари учун яратилган рақамли эскизлар сериясини тақдим этди. Асарларда эпик-тарихий образлар ва Шарқ ўрта асрлари муҳити ифодали тасвирланган.
Комрон Умматовнинг “Эски Сергелида қиш”, “Қиш манзараси” асарларида табиатнинг сокин ва хаёлчан ҳолати моътадил колористика орқали ёритилган.

“Ушбу кўргазма — нафақат ҳисобот, балки замонавий маҳобатли рангтасвирнинг ижодий салоҳиятини намоён этувчи муҳим маданий воқеадир,” — дея таъкидлади санъатшунос Азиза Шаропова Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Шунингдек, Суванкулова Мафтунa, Исакова Адолат ва Зулфия Абсютова ҳаммуаллифлигида яратилган “Гулли симфония” фазовий инсталляцияси мусиқий партитурани эслатувчи осма сферик шакллар орқали ритмик композиция ҳосил қилди.
Кўргазма санъат ихлосмандлари ва мутахассислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва замонавий ўзбек маҳобатли рангтасвири тараққиётидаги муҳим воқеа сифатида баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0