https://sputniknews.uz/20260220/ozbekiston-bayrogi-55835265.html
Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади
Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади
Sputnik Ўзбекистон
Байроқни дастасиз вертикал ҳолатда девор ёки бошқа конструкцияга осиш тартиби алоҳида модда билан мустаҳкамланади. Унда ой ва 12 та юлдуз тасвири юқори ўнг бурчакда жойлашиши, байроқнинг пастки қисми ер сатҳидан камида 30 сантиметр баланд бўлиши шартлиги белгиланяпти. Байроқни тескари, нотекис ёки эстетик кўринишини бузувчи ҳолатда намойиш этиш, унинг устига буюм қўйиш ҳамда ҳурматсизликни ифодаловчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қатъиян тақиқланади.
2026-02-20T11:16+0500
2026-02-20T11:16+0500
2026-02-20T11:16+0500
жамият
ўзбекистон
давлат байроғи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35772787_349:507:3072:2039_1920x0_80_0_0_a9b13192824d6f1ee475d3d0eb35a178.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон байроғини вертикал жойлаштириш ва дафн маросимида қўллаш тартиби аниқлаштирилади. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.Лойиҳага кўра, байроқни дастасиз вертикал ҳолатда девор ёки бошқа конструкцияга осиш тартиби алоҳида модда билан мустаҳкамланади.Унда ой ва 12 та юлдуз тасвири юқори ўнг бурчакда жойлашиши, байроқнинг пастки қисми ер сатҳидан камида 30 сантиметр баланд бўлиши шартлиги белгиланяпти. Байроқни тескари, нотекис ёки эстетик кўринишини бузувчи ҳолатда намойиш этиш, унинг устига буюм қўйиш ҳамда ҳурматсизликни ифодаловчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қатъиян тақиқланади.Шунингдек, мажлислар залларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ва дипломатик ваколатхоналарда байроқни жойлаштириш талаблари аниқлаштирилмоқда.Бошқа байроқлар билан бирга намойиш этилганда Ўзбекистон давлат байроғи устувор равишда марказда ёки ўнг томонда жойлаштирилиши керак бўлади. Оммавий тадбирларда саф тортиш тартибида байроқ олд ўнг қанотда ёки марказда туриши, уни бошқа байроқлардан кейин олиб юриш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.Бундан ташқари, давлат байроғини тобут устига ёпиш тартиби алоҳида модда билан мустаҳкамланиб, кимларга рухсат берилиши ва маросимдаги жойлашув қоидалари кўрсатиб ўтилмоқда.Давлат байроғини тобут устига ёпишга давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳолларда рухсат этилади.Давлат байроғи тобут устига ёпилганда, байроқ матосидаги янги ой ва ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган қисми тобутнинг бош қисми ва марҳумнинг чап елка томони устида, маросим иштирокчиларига нисбатан ўнг юқори бурчакда жойлашиши шарт.Давлат байроғи тобутнинг юқори қисмини тўлиқ ёпиши, байроқ матосининг қирралари тобутнинг ён томонларига бир текис тушиб туриши ва ерга тегмаслиги лозим.Давлат байроғи тобутнинг устига ёпилганида унинг устига буюм қўйилмайди. Буюмлар тобутнинг ён тарафига жойлаштирилади.Дафн маросимининг якунлангандан сўнг, бироқ, жасад қабрга туширилишидан ёки жасад куйдирилишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи йиғиб олинади.Давлат байроғини йиғиб олиш давлат рамзларига хос ҳурмат ва эҳтиром билан амалга оширилиши ҳамда йиғиб олинган байроқ муносиб ўринга жойлаштирилиши лозим.
https://sputniknews.uz/20211118/amir-temurdan---sssrgacha-ozbekiston-bayrogining-geraldik-ajdodlari-21413798.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35772787_907:424:3072:2048_1920x0_80_0_0_81d30ac8b54d5cac4a80e3630b44b892.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон байроқ фойдаланиш тўғри тақиқ маълумот
ўзбекистон байроқ фойдаланиш тўғри тақиқ маълумот
Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади
Байроқни дастасиз вертикал шаклда жойлаштириш тартиби ва дафн маросимларида тобут устига ёпиш қоидаларини белгилаш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон байроғини вертикал жойлаштириш ва дафн маросимида қўллаш тартиби аниқлаштирилади. Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун
эълон қилди.
Лойиҳага кўра, байроқни дастасиз вертикал ҳолатда девор ёки бошқа конструкцияга осиш тартиби алоҳида модда билан мустаҳкамланади.
Унда ой ва 12 та юлдуз тасвири юқори ўнг бурчакда жойлашиши, байроқнинг пастки қисми ер сатҳидан камида 30 сантиметр баланд бўлиши шартлиги белгиланяпти. Байроқни тескари, нотекис ёки эстетик кўринишини бузувчи ҳолатда намойиш этиш, унинг устига буюм қўйиш ҳамда ҳурматсизликни ифодаловчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, мажлислар залларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ва дипломатик ваколатхоналарда байроқни жойлаштириш талаблари аниқлаштирилмоқда.
Бошқа байроқлар билан бирга намойиш этилганда Ўзбекистон давлат байроғи устувор равишда марказда ёки ўнг томонда жойлаштирилиши керак бўлади. Оммавий тадбирларда саф тортиш тартибида байроқ олд ўнг қанотда ёки марказда туриши, уни бошқа байроқлардан кейин олиб юриш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат байроғини тобут устига ёпиш тартиби алоҳида модда билан мустаҳкамланиб, кимларга рухсат берилиши ва маросимдаги жойлашув қоидалари кўрсатиб ўтилмоқда.
Давлат байроғини тобут устига ёпишга давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳолларда рухсат этилади.
Давлат байроғи тобут устига ёпилганда, байроқ матосидаги янги ой ва ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган қисми тобутнинг бош қисми ва марҳумнинг чап елка томони устида, маросим иштирокчиларига нисбатан ўнг юқори бурчакда жойлашиши шарт.
Давлат байроғи тобутнинг юқори қисмини тўлиқ ёпиши, байроқ матосининг қирралари тобутнинг ён томонларига бир текис тушиб туриши ва ерга тегмаслиги лозим.
Давлат байроғи тобутнинг устига ёпилганида унинг устига буюм қўйилмайди. Буюмлар тобутнинг ён тарафига жойлаштирилади.
Дафн маросимининг якунлангандан сўнг, бироқ, жасад қабрга туширилишидан ёки жасад куйдирилишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи йиғиб олинади.
Давлат байроғини йиғиб олиш давлат рамзларига хос ҳурмат ва эҳтиром билан амалга оширилиши ҳамда йиғиб олинган байроқ муносиб ўринга жойлаштирилиши лозим.