БМТнинг вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

© Getty Images / mizoulaОрганизация Объединённых Наций
Организация Объединённых Наций
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2026
Oбуна бўлиш
БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаат ТИВ орқали келиб тушгандан сўнг 1 кун муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Адлия вазирлигига юборилади.
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Президент фармони билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–6012-сон фармонга ўзгартиришлар киритилди.
Фармоннинг 3-иловасига киритилган ўзгартиришларга кўра, БМТнинг вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, БМТнинг шартномавий қўмиталари томонидан юборилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мурожаат Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушгандан сўнг 1 кун муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Адлия вазирлигига юборилади.
Марказ 1 кун муддатда масъул давлат органларига сўровнома юбориб, улардан вақтинчалик чораларни амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш ва зарурат туғилганда, асосланган тушунтириш тақдим этишни сўрайди.
Давлат органлари 3 кун муддатда амалга оширилган чора-тадбирлар ёки амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан тушунтиришни Марказга тақдим этади.
Марказ ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилган маълумотлар асосида 3 кун муддатда Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назарини шакллантиради ва Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2 кун муддатда БМТнинг шартномавий қўмиталарига юборилади.
Туризм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
БМТ: 15 декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллар куни илк бор нишонланади
Янгиликлар лентаси
0