Эпштейн можароси: Англия полицияси қиролнинг укасини қўлга олди

© AP Photo / Matt DunhamБританские полицейские. Архивное фото
Британские полицейские. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2026
Oбуна бўлиш
Британия полицияси қирол Чарльз III нинг укаси Эндрю Маунтбеттен-Виндзорни америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаролар фонида қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Британия полицияси Буюк Британия қироли Чарлз III нинг укаси Эндрю Маунтбеттен-Виндзорни америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаролар фонида қўлга олди. Бу ҳақда "Express" газетаси маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Эндрю давлат хизматида ножўя хатти-ҳаракатларда гумонланиб қўлга олинган.
Темза водийси полицияси баёнотида Норфолкда “60 ёшдан ошган эркак” давлат хизматида ножўя ҳаракатларда гумонланиб ҳибсга олингани тасдиқланган. Шунингдек, иш доирасида Беркшир ва Норфолкдаги бир нечта манзилларда тинтувлар ўтказилмоқда.
Британия полицияси прокуратура билан Эндрюнинг Эпштейнга Бирлашган Қироллик ҳукумат ҳужжатларини яширинча юборгани ҳақидаги хабарларни ҳам муҳокама қилаётганини маълум қилди.
Эндрю бир неча йилдан бери Эпштейн билан алоқалари туфайли можаролар марказида бўлиб келган. 2025 йил декабрида Чарльз III уни барча унвонларидан маҳрум қилган. Эпштейн иши бўйича файлларнинг сўнгги партияларидан бирида у полда ётган номаълум ёш аёлга эгилиб турган фотосуратлар мавжуд. ОАВ аниқлашича, бино Эпштейннинг Нью-Йоркдаги қасри бўлиб чиқди.
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинага оид яхши янгиликлар, Эрон, Европадаги АҚШ армияси ҳақида - Трамп баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0