https://sputniknews.uz/20260214/toshkentda-ozbekistonsuriya-biznes-forumi-bolib-otdi-55699873.html
Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес форуми бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес форуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда агросаноат, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида бизнес орасида доимий алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди. 14.02.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-02-14T11:15+0500
2026-02-14T11:15+0500
2026-02-14T11:15+0500
ўзбекистон
сурия
форум
иқтисод
бизнес
тадбиркор
савдо-саноат палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_0:59:1199:733_1920x0_80_0_0_604238364d0b725121f9d147dfe453be.png
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида илк бор Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда УзА. Форум доирасида Ўзбекистонга Сурия Араб Республикасининг нуфузли делегацияси ташриф буюрди. Делегацияга Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Аъла Умар ал-Али бошчилик қилди.Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, агросаноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш вa қайта ишлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш вa етказиб бериш, фармацевтика, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти, савдо уйлари вa доимий шоурумлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.Шунингдек, мунтазам равишда экспорт кўргазмалари, ярмаркалар вa B2B учрашувларни йўлга қўйиш, суриялик ҳамкорлар учун бозорга киришнинг соддалаштирилган рақамли механизмларини яратиш ҳамда айрим товар позицияларини етказиб беришни бошлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_72:0:1127:791_1920x0_80_0_0_b5e19e11bf5f09e2be3a7886f1f7c06b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сурия, форум, иқтисод, бизнес, тадбиркор, савдо-саноат палатаси
ўзбекистон, сурия, форум, иқтисод, бизнес, тадбиркор, савдо-саноат палатаси
Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес форуми бўлиб ўтди
Тадбирда агросаноат, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида бизнес орасида доимий алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида илк бор Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда
УзА. Форумда саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, логистика, қурилиш, электротехника вa туризм соҳаларидан 200га яқин нафар тадбиркор иштирок этди.
Форум доирасида Ўзбекистонга Сурия Араб Республикасининг нуфузли делегацияси ташриф буюрди. Делегацияга Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Аъла Умар ал-Али бошчилик қилди.
Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, агросаноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш вa қайта ишлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш вa етказиб бериш, фармацевтика, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти, савдо уйлари вa доимий шоурумлар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мунтазам равишда экспорт кўргазмалари, ярмаркалар вa B2B учрашувларни йўлга қўйиш, суриялик ҳамкорлар учун бозорга киришнинг соддалаштирилган рақамли механизмларини яратиш ҳамда айрим товар позицияларини етказиб беришни бошлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.