АҚШнинг Тайванни Хитойдан ажратишга уриниши — можароларга олиб келади

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Китай
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2026
Oбуна бўлиш
Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотиши — бўғозида кескинликларни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШнинг Тайванни Хитойдан ажратишга уриниши эҳтимолий можароларга олиб келади, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен хавфсизлик конференциясида.
"Тайванни Хитойдан ажратиш — бу Хитой-АҚШ муносабатларида "қизил чизиқ"дан ўтиш бўлади ва икки давлат орасида можароларга олиб келиши мумкин", - деди вазир.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Хитой ҳар қандай хавфга жавоб беришга яхши тайёр.
Пекин Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб билади ва "ягона Хитой" тамойилига риоя қилиш Хитой билан дипломатик муносабатлар ўрнатишни ёки сақлаб қолишни истаган бошқа давлатлар учун зарур шартдир.

Олдин ҳам Хитой бир неча бор АҚШни Тайванга қурол сотишни ва Тайван бўғозида кескинликларни келтириб чиқаришни тўхтатишга чақирган.
Сўнгги пайтларда Тайван бўғозида ҳарбий фаоллик кучайди. Хитой мунтазам равишда ўз ҳарбий бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш учун ҳарбий машқлар ўтказади. Масалан, 2025 йил декабрь ойи охирида орол атрофида блокадани тақлид қилувчи жанговар ўқ отиш машқларини ўз ичига олган "Адолат Миссияси 2025" кенг кўламли машқи бўлиб ўтди. Машқларда ХХР қуруқлик ва ракета кучлари, шунингдек, денгиз ва ҳаво кучлари иштирок этди. Лай Синде бошчилигидаги орол маъмурияти 2030 йилга келиб мудофаа бюджетини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, ХХР ва Тайвань орасида расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлуб бўлган Чианг Кай-шек бошчилигидаги Гоминдан кучлари Тайванга кўчиб ўтгандан сўнг узилди. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирларида қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошларидан бери икки томон нодавлат ташкилотлар - Пекинда жойлашган Тайван бўғозининг икки томони ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ассоциацияси ва Тайпейда жойлашган Кўп томонлама алмашинув жамғармаси орқали алоқада бўлиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0