Энг яхши лойиҳаларга 1 млрд сўмгача маблағ: Ёш тадбиркорлар чемпионати ўтказилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишДиктант
Диктант - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
Oбуна бўлиш
Ғолибларга маркетинг ва брендлаш харажатлари учун 41,2 млн сўмгача маблағ ҳам қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилдан ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади. Президент тегишли қарорни имзолади.
Унинг натижалари бўйича қуйидагилар белгиланади:
100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва “Yoshlar ventures” венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача инвестиция киритилади;
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда (41,32 млн сўмгача) харажатлари тўлаб берилади;
Шунингдек, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, “Фаол тадбиркор” ва “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
“Энг яхши стартап, инновацион ғоя”: Ўзбекистонда янги танловлар ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0