Ўзбекистонда 2025 йилда авиақатновлар: аэропортлардан нечта рейс амалга оширилди

Oбуна бўлиш
"Uzbekistan Airports" АЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон аэропортларида йўловчи оқими ва халқаро қатновлар улуши сезиларли ошди.
"Uzbekistan Airports" АЖ маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон авиация соҳасида барқарор ўсиш кузатилди.
Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти мамлакатнинг асосий авиация хаби бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида бу ерда 79 958 та учиш-қўниш амалга оширилди, шундан 62 549 таси халқаро рейсларга тўғри келади.
Йўловчилар сони 9 986 445 нафарни ташкил этди, уларнинг 86 фоиздан ортиғи халқаро қатновлар ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропортида йўловчиларнинг қарийб 96 фоизи халқаро рейслар орқали ташилган.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0