Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучларида қайси давлатлар ёлланма аскарлари энг кўп – Россия маълумотлари

© Фото : МИД РоссииРодион Мирошник. Архивное фото
Родион Мирошник. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Oбуна бўлиш
Россия расмийсига кўра, Украина Қуролли кучлари сафидаги хорижлик ёлланма аскарлар орасида Колумбия фуқаролари энг кўп. Кейинги ўринларда поляклар ва Болтиқбўйи давлатлари қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари сафида жанг қилаётган ёлланма аскарларнинг энг кўп қисми Лотин Америкаси, айниқса Колумбия фуқароларидан иборат. Бу ҳақда Россия ТИВнинг Киев режими жиноятлари бўйича махсус топшириқлар элчиси Родион Мирошник РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ҳозирги кунда Лотин Америкасидан келган энг катта гуруҳ Колумбия ва яна бир қатор давлатлар фуқароларидан иборат. Улар асосан шартномаси тугаган ёки ишсиз қолган собиқ гиёҳвандликка қарши кураш бўлинмаси ходимлари бўлиб, пул ишлаш мақсадида келган. Кейинги ўринларда поляклар ва Болтиқбўйи давлатлари вакиллари турибди", — деди Мирошник.
Аввалроқ Владимир Зеленский хорижлик ҳарбий хизматчиларга контракт амал қилиш муддати давомида ва у тугагандан сўнг Украинада вақтинча яшаш рухсатномаси беришни назарда тутувчи қонунни имзолаган эди. Қонун уларга қатор ижтимоий кафолатлар, жумладан, тиббий таъминот имкониятини ҳам беради.
Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими хорижлик ёлланма аскарлардан "тўп еми" сифатида фойдаланаётганини бир неча бор таъкидлаб келган. Пул эвазига урушга келган айрим ёлланма аскарлар эса интервьюларида украиналик ҳарбийлар ҳаракатларни етарлича мувофиқлаштира олмаслигини, фронтда омон қолиш эҳтимоли эса пастлигини тан олган.
Шунингдек, яқинда Испания фуқароси Алберто Арроба Мордилло Купянскда "Хартия" миллий гвардияси бригадаси таркибида бўлган бир гуруҳ бразилияликлар билан бирга йўқ қилингани ҳақида хабар берилди.
Бундан ташқари, Константиновка йўналишида икки поляк ёлланма аскарини ўз ичига олган гуруҳ ҳам йўқ қилингани маълум қилинди.
Солдат ВСУ прячется в траншее во время обстрела под Артемовском. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Колумбиялик ёлланма: Украинага келган 120 кишилик гуруҳдан бугун ўн нафари ҳам яроқли эмас
Янгиликлар лентаси
0