Тошкентда "Нейрон тармоқлар ва визуал контент келажаги" мавзусида SputnikPRO ўтказилади

© SputnikАнна Маркелова: Нейросети и будущее визуального контента
Анна Маркелова: Нейросети и будущее визуального контента
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар нейрон тармоқлар ёрдамида медиа учун иллюстрация яратиш, уларни текшириш ва профессионал даражада қайта ишлаш кўникмаларини амалий машғулотларда синаб кўради
ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. 18-19 февраль кунлари Тошкентда "Илҳом алгоритмлари. Нейрон тармоқлар ва визуал контентнинг келажаги" мавзусида навбатдаги SputnikPRO лойиҳаси бўлиб ўтади.
Учрашувда тингловчилар нейрон тармоқлар ОАВ учун тасвирларни қандай яратиши, бундай иллюстрацияларни ҳақиқий фотосуратлардан қандай ажратиш ва яратилган расмларни профессионал мақсадларда қайта ишлаш усуллари билан танишади.
Иштирокчилар амалий машғулотларда машҳур нейрон тармоқлар ёрдамида турли мақолалар учун ўз иллюстрацияларини яратиш ва такомиллаштириш имконига эга бўлади.
Спикер: Анна Маркелова, "Россия сегодня" медиа гуруҳи фотоахборот дирекцияси муҳаррири.
Манзиллар:
18 февраль 11.30 Tashkent Perfect University. Манзил: Тошкент шаҳри, Зарқайнар кўчаси, 1-уй.
19 февраль 15.30 Пучон университетининг IT-кампуси. Манзил: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 7-уй.
Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги контактлар орқали ёзилиш мумкин:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Маълумот учун: SputnikPRO - Sputnik ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган медиа соҳасидаги халқаро маърифий лойиҳа. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича юқори курс талабалари учун Россия ва хориждаги энг яхши медиа-менежерлар, экспертлар ҳамда агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказиладиган семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарсларининг ноёб тизимидир.
SputnikPRO илк бор Tashkent Perfect University’да маъруза ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
SputnikPRO лойиҳаси ҳамкорликнинг янги уфқларини очмоқда - видео
Янгиликлар лентаси
0