https://sputniknews.uz/20260208/ukraine-yoqotishlar-zelenskiy-aytganidan-kop-55552340.html
Украина ОАВ: УҚК йўқотишлари Зеленский айтганидан анча кўп бўлиши мумкин
Украина ОАВ: УҚК йўқотишлари Зеленский айтганидан анча кўп бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
"Страна.уа" Украина Қуролли кучлари ҳарбийси сўзларига таяниб, йўқотишлар Зеленский айтган 55 мингдан бир неча баравар кўп бўлиши мумкинлигини ёзди. Россия расмийлари ҳам юқори рақамларни тилга олмоқда.
2026-02-08T13:53+0500
2026-02-08T13:53+0500
2026-02-08T13:53+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
риа новости
вафот этди
бедарак йўқолганлар
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45197622_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_7519a26ee9dbc69bd377029a6fcb2b2c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари Владимир Зеленский айтган 55 минг ўлимдан камида беш баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украинанинг "Страна.уа" нашри Украина Қуролли кучлари ҳарбийси сўзларига таяниб хабар берди.Аввалроқ Зеленский турли ҳисоб-китобларга қарамай, 2022 йил февралидан буён Украина гўёки 55 минг нафар ҳарбийни йўқотгани, яна "кўплаб одамлар" бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини айтган эди.Нашр ёзишича, ҳарбийнинг мантиғига кўра, йўқотишлар камида 275 минг нафарни ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, у бу рақам ҳам якуний эмаслигини, чунки йўқотишларнинг бир қисми бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилаётганини айтган.Ўтган йил декабрида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, турли мустақил ҳисоб-китобларга таяниб, Украина Қуролли кучларининг инсон йўқотишлари аллақачон миллиондан ошганини билдирган эди. Шу ойларда Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов 2025 йилнинг ўзида Украина армияси деярли 500 минг аскарини йўқотганини таъкидлаган.Россия расмийлари Украина томони ҳарбий йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни камайтириб кўрсатаётганини бир неча бор айтган. Аввалроқ Россиянинг KillNet хакерлик гуруҳи РИА Новостига Украина Қуролли кучлари бош штабининг 1,7 миллион ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган украиналик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотлар базасини бузиб кирганини тасдиқлаган эди.
https://sputniknews.uz/20260129/kolombia-yollanma-ukraine-55352415.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45197622_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_246bf9a0fa4ae9b4e6faf7b192290f3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, владимир зеленский, страна.уа, станислав бунятов, уқк, йўқотишлар, россия тив, сергей лавров, андрей белоусов, killnet, риа новости
украина, владимир зеленский, страна.уа, станислав бунятов, уқк, йўқотишлар, россия тив, сергей лавров, андрей белоусов, killnet, риа новости
Украина ОАВ: УҚК йўқотишлари Зеленский айтганидан анча кўп бўлиши мумкин
Нашр келтирган манбага кўра, расмий баёнотларда айтилган рақамлар реал ҳолатни тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин. Айрим йўқотишлар бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилаётгани таъкидланади
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари Владимир Зеленский айтган 55 минг ўлимдан камида беш баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украинанинг "Страна.уа" нашри Украина Қуролли кучлари ҳарбийси сўзларига таяниб
хабар берди.
Аввалроқ Зеленский турли ҳисоб-китобларга қарамай, 2022 йил февралидан буён Украина гўёки 55 минг нафар ҳарбийни йўқотгани, яна "кўплаб одамлар" бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини айтган эди.
Нашр ёзишича, ҳарбийнинг мантиғига кўра, йўқотишлар камида 275 минг нафарни ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, у бу рақам ҳам якуний эмаслигини, чунки йўқотишларнинг бир қисми бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилаётганини айтган.
"Барча асирлар алмаштирилганда, бедарак йўқолганлар орасида ҳалок бўлганлар борлиги аён бўлади", — деб ёзган харбий хизматчи.
Ўтган йил декабрида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, турли мустақил ҳисоб-китобларга таяниб, Украина Қуролли кучларининг инсон йўқотишлари аллақачон миллиондан ошганини билдирган эди. Шу ойларда Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов 2025 йилнинг ўзида Украина армияси деярли 500 минг аскарини йўқотганини таъкидлаган.
Россия расмийлари Украина томони ҳарбий йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни камайтириб кўрсатаётганини бир неча бор айтган. Аввалроқ Россиянинг KillNet хакерлик гуруҳи РИА Новостига Украина Қуролли кучлари бош штабининг 1,7 миллион ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган украиналик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотлар базасини бузиб кирганини тасдиқлаган эди.