https://sputniknews.uz/20260207/eron-oz-raketa-dasturini-hech-kim-bilan-muhokama-qilmaydi-55541861.html
Эрон ўз ракета дастурини муҳокама қилмайди — Арагчи
Эрон ўз ракета дастурини муҳокама қилмайди — Арагчи
Sputnik Ўзбекистон
Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқишни рад этди. 07.02.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-02-07T16:22+0500
2026-02-07T16:22+0500
2026-02-07T16:33+0500
эрон
ақш – эрон можароси
ақш
ақш президенти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35799857_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b6aabe1d3e808f70429e38bd4231850d.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Теҳрон ўзининг ракета дастурини муҳокама қилмайди, деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Ал-Жазира нашрига.Вазир шунингдек, бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, музокараларнинг иккинчи босқичининг аниқ санаси ҳали аниқланмаган.Ароқчи АҚШ ҳужуми бўлган тақдирда Эрон Форс кўрфазидаги Америка базаларига зарбалар билан жавоб қайтаришини қўшимча қилди.Кеча Уммонинг Маскат шаҳрида АҚШ ва Эроннинг ядровий масалалар бўйича музокаралари бўлиб ўтди. Музокараларда Эронни Арагчи, Қўшма Штатларни эса махсус элчи Стивен Уиткофф вакиллик қилди.Томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, аммо аввал ўз пойтахтларида маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Эрон-АҚШ можароси Январь ойи охирида Оқ уй президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоқларига қараганда Эронга кучлироқ кемалар армадасини жойлаштираётганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Эрон ҳукумати ядровий битим тузишни истайди ва бунинг учун муддат бор-йўқлигини фақат улар билишади. New York Times газетасининг ёзишича, Вашингтон Теҳрондан лойиҳани қисқартириш учун қўшимча чоралар кўришини, жумладан, уранни бойитишни тўлиқ тўхтатиш ва баллистик ракета ишлаб чиқаришни чеклашни кутмоқда.Ўз навбатида, Эрон расмийлари тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган ядровий масалалар бўйича мулоқотни қайта бошлашга чақирдилар.Теҳрон АҚШнинг ҳар қандай ҳужумига, ҳатто чекланган ҳужумига ҳам жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди: Эрон ракеталарининг масофаси минтақадаги АҚШ базаларига етиб бориш учун етарли.
https://sputniknews.uz/20260207/eron-aqsh-muzokaralarining-birinchi-raundi-yakunlari-55537352.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35799857_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d248c019ff4263ad867741d0dd8f0c2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, ақш президенти
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, ақш президенти
Эрон ўз ракета дастурини муҳокама қилмайди — Арагчи
16:22 07.02.2026 (янгиланди: 16:33 07.02.2026) Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқишни рад этди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Теҳрон ўзининг ракета дастурини муҳокама қилмайди, деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Ал-Жазира нашрига.
"Биз ҳозир ҳам, келажакда ҳам ракеталар бўйича музокара олиб бора олмаймиз, чунки бу мудофаа масаласи", - деди у кеча Умманда АҚШ делегацияси билан учрашувдан сўнг.
Вазир шунингдек, бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, музокараларнинг иккинчи босқичининг аниқ санаси ҳали аниқланмаган.
Ароқчи АҚШ ҳужуми бўлган тақдирда Эрон Форс кўрфазидаги Америка базаларига зарбалар билан жавоб қайтаришини қўшимча қилди.
Кеча Уммонинг Маскат шаҳрида АҚШ ва Эроннинг ядровий масалалар бўйича музокаралари бўлиб ўтди. Музокараларда Эронни Арагчи, Қўшма Штатларни эса махсус элчи Стивен Уиткофф вакиллик қилди.
Томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, аммо аввал ўз пойтахтларида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Январь ойи охирида Оқ уй президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоқларига қараганда Эронга кучлироқ кемалар армадасини жойлаштираётганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Эрон ҳукумати ядровий битим тузишни истайди ва бунинг учун муддат бор-йўқлигини фақат улар билишади. New York Times газетасининг ёзишича, Вашингтон Теҳрондан лойиҳани қисқартириш учун қўшимча чоралар кўришини, жумладан, уранни бойитишни тўлиқ тўхтатиш ва баллистик ракета ишлаб чиқаришни чеклашни кутмоқда.
Ўз навбатида, Эрон расмийлари тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган ядровий масалалар бўйича мулоқотни қайта бошлашга чақирдилар.
Теҳрон АҚШнинг ҳар қандай ҳужумига, ҳатто чекланган ҳужумига ҳам жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди: Эрон ракеталарининг масофаси минтақадаги АҚШ базаларига етиб бориш учун етарли.