2025 йилда 200га яқин давлат харидларида қонунбузарлик аниқланган

© АПКИтоги года ва Агентстве по противодействию коррупции
Итоги года ва Агентстве по противодействию коррупции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2026
Oбуна бўлиш
Коррупцияга қарши кураш агентлиги 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. 2025 йилда 200га яқин давлат харидларида қонунбузарлик аниқланган. Бу ҳақида Коррупцияга қарши кураш агентлиги Жамоатчилик кенгаши йиғилишида маълум бўлди.
Мажлисда қайд этилишига кўра, ўрганишларда жами 673,3 млрд сўмлик 192 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан буюртмачиларга 117 та тақдимнома, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 109 та сўровнома юборилган.
Шунингдек, давлат раҳбарининг топшириғига асосан 117 та идора ва ташкилотнинг ички назорат бўлинмаси раҳбарлари тўлиқ янгиланган.
© АПКИтоги года ва Агентстве по противодействию коррупции
Итоги года ва Агентстве по противодействию коррупции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2026
Итоги года ва Агентстве по противодействию коррупции
Бундан ташқари 342 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб уларнинг 221 тасида (65%) коррупция келтириб чиқарувчи омиллар аниқланган.
Шу билан бирга, 14 та ҳудуддаги жами 97 та туман ва шаҳарда соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, банк, кадастр ва бошқа соҳаларга оид 2 450 та объектда бюрократия ҳамда маиший коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари жойида ўрганилган.

Йиғилишда шунингдек Агентлик ва Жамоатчилик кенгашининг 2026 йилнинг I ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалари хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.
Янгиликлар лентаси
0