https://sputniknews.uz/20260203/uae-supermarketlar-uzbek-mahsulot-etkazilish-55439504.html
БААдаги "Lulu" супермаркетларига ўзбек маҳсулотлари тўғридан-тўғри етказилади
БААдаги "Lulu" супермаркетларига ўзбек маҳсулотлари тўғридан-тўғри етказилади
Sputnik Ўзбекистон
Gulfood 2026 кўргазмасида ўзбек экспортёрлари Lulu ва бошқа ритейлерлар билан келишувга эришди. CEPA доирасида 500+ товарга преференсия муҳокама қилинмоқда.
2026-02-03T09:27+0500
2026-02-03T09:27+0500
2026-02-03T10:06+0500
ўзбекистон
савдо
экспорт
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
иқтисод
баа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22254521_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_b445f00f40cc4b10370e1bdc862bab5d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбек маҳсулотларини Бирлашган Араб Амирлигининг “Лулу” савдо тармоқларига жойлаштириш ҳамда Ўзбекистондан тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 2026 йил 26-30 январь кунлари Ўзбекистон делегацияси Дубай шаҳрида бўлиб ўтган "Gulfood 2026" халқаро кўргазмасида иштирок этди.“Made in Uzbekistan” миллий стендида 60 тадан ортиқ маҳаллий корхона озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот, дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар бўйича экспорт салоҳиятини намойиш қилди. БАА, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази мамлакатларининг 20 тадан ортиқ етакчи ритейлер ва дистрибьюторлари, жумладан, "Lulu Group", "Sunberry Vegetables" ва "Ali Bin Ali Holding" билан музокаралар ўтказилди.Шунингдек, БАА Ташқи савдо вазирлиги билан Кенг қамровли иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим — CEPA лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди. Томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва жорий йил давомида 500 тадан ортиқ товар позицияси бўйича преференциал савдо шартларини жорий этишга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20260115/prezident-elchilar-topshiriqlar-54837904.html
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22254521_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_031bda044a5673d76d082ba999504d60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, баа, дубай, gulfood 2026, lulu group, sunberry vegetables, ali bin ali holding, cepa, экспорт, ритейл, мева-сабзавот, қуритилган мевалар, дуккакли экинлар, made in uzbekistan
ўзбекистон, баа, дубай, gulfood 2026, lulu group, sunberry vegetables, ali bin ali holding, cepa, экспорт, ритейл, мева-сабзавот, қуритилган мевалар, дуккакли экинлар, made in uzbekistan
БААдаги "Lulu" супермаркетларига ўзбек маҳсулотлари тўғридан-тўғри етказилади
09:27 03.02.2026 (янгиланди: 10:06 03.02.2026) Дубайдаги кўргазмада ўзбекистонлик экспорт қилувчи корхоналар йирик ритейлерлар билан музокара ўтказди, преференциялар ва тўғридан-тўғри логистика масалалари келишилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбек маҳсулотларини Бирлашган Араб Амирлигининг “Лулу” савдо тармоқларига жойлаштириш ҳамда Ўзбекистондан тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 26-30 январь кунлари Ўзбекистон делегацияси Дубай шаҳрида бўлиб ўтган "Gulfood 2026" халқаро кўргазмасида иштирок этди.
“Made in Uzbekistan” миллий стендида 60 тадан ортиқ маҳаллий корхона озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот, дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар бўйича экспорт салоҳиятини намойиш қилди. БАА, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази мамлакатларининг 20 тадан ортиқ етакчи ритейлер ва дистрибьюторлари, жумладан, "Lulu Group", "Sunberry Vegetables" ва "Ali Bin Ali Holding" билан музокаралар ўтказилди.
БАА ва Қатар ҳамкорлари билан янги бозорларга чиқиш механизмлари ҳамда экспортёрлар тўловларини босқичма-босқич шакллантириш масалалари келишиб олинди.
Шунингдек, БАА Ташқи савдо вазирлиги билан Кенг қамровли иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим — CEPA лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди. Томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва жорий йил давомида 500 тадан ортиқ товар позицияси бўйича преференциал савдо шартларини жорий этишга келишиб олди.