Ўзбекистон ЯИМдаги норасмий ва яширин иқтисодиёт - инфографика

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, норасмий секторнинг 29,5 фоизи яширин операцияларга, 70,5 фоизи эса расмий рўйхатдан ўтмаган уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолиятига тўғри келади.
2025 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда уй хўжаликлари, жисмоний шахслар фаолияти ва яширин операцияларни қамраб олган норасмий иқтисодиёт ҳажми 498 045,2 миллиард сўм деб баҳоланган. Бу кўрсаткич республика ялпи ички маҳсулотининг 26,9 фоизига тенг.
Бир йил олдин ушбу улуш 34,8 фоизни ташкил этгани қайд этилади.
Кузатилмайдиган иқтисодиёт таркибида 29,5 фоиз (147 005 млрд сўм) яширин иқтисодиёт ҳиссасига, 70,5 фоиз (351 040 млрд сўм) эса уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар томонидан расмий рўйхатдан ўтмасдан амалга ошириладиган фаолиятга тўғри келади.
Соҳалар кесимида энг катта улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигига — 62,6 фоиз. Шунингдек, қурилишда 23,5 фоиз, хизматлар соҳасида 26,9 фоиз ва саноатда 9,4 фоиз улуш қайд этилган.
Кузатилмайдиган иқтисодиёт тушунчаси расмий статистикада тўлиқ акс этмайдиган барча турдаги иқтисодий фаолиятни қамраб олади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0