Талабалари Ўзбекистонга энг кўп таҳсил олиш учун келган топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга ўқиш учун асосан қайси давлат фуқаролари келаётгани маълум қилинди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда 39,7 минг нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,2 фоизга ошган.
Мамлакатлар кесимида етакчилар:
Ҳиндистон — 17 241 нафар;
Туркманистон — 9 349 нафар.
Шунингдек, Тожикистон, Покистон, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон Миср, Филиппин, АҚШ ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам таълим олиш учун келган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0